Рўзага оид 5 та масала ҳақида қисқа жавоб
1
Ўз нафсини жиловлай олган одам рўза пайтида аёлини шаҳватсиз ўпиши ёки қучоқлаши жоиз. Аммо ўзини тия олмайдиган одам учун жоиз эмас. Агар бу каби ҳаракатлар сабабли маний келса, рўза очилади. Шунинг учун уламолар бу икки ишнинг макруҳ эканини айтишган.
2
Рўзадор одам учун чўмилиш – яъни душ қабул қилиш – жоиз. Бунда ичига сув кетиб қолишидан сақланиш керак.
3
Рўзадор киши оғиз чайган пайтда эҳтиёт бўлиши лозим. Яъни оғизни томоқнинг тўригача чайишдан сақланиш керак. Токи ичига сув кетиб қолмасин. Агар инсон рўза экани эсида бўлгани ҳолда эҳтиётсизлик туфайли ичига сув кетиб қолса, рўзаси очилади.
4
Бурундан қон келишининг ўзи рўзани бузмайди.
Агар қон рўзадор одамнинг ихтиёрисиз равишда ошқозонга кетса рўзаси очилмайди. Аммо агар уни қайтаришнинг ёки чиқариб ташлашнинг иложи бўла туриб шуни қилмаса ва қасддан ютиб юборса рўзаси очилади
5
Орқага ҳуқна қилдириш рўзани бузади. Ҳуқна қилдирган одам рўзанинг қазосини тутиб бериши лозим. Ҳуқнани кечқурун оғиз очгандан сўнг қилдириш керак. Ёки кундузи қилдиришга мажбур бўлиб қолса ўша кунги рўзанинг қазосини Рамазондан кейин тутиб беради.
(Ушбу ва булардан бошқа кўпдан-кўп савол-жавобларнинг тафсилотларини ва далилларини шайх Обидхон қори қатор суҳбатларида баён қилиб ўтганлар. Бемалолроқ вақт топилганда саҳифамиздаги Рамазон бўлимига кириб ўқиб, эшитиб, ўрганиб чиқиш тавсия этилади)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози каналига марҳамат
https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg