Рўза ҳақида енгил дарслар 9-қисм: Ҳаром ва макруҳ рўзалар, рўзадан қайтарилган инсонлар
Ҳаром қилинган рўзалар
1. Фитр байрами ва Азҳо байрами кунларида рўза тутиш;
2. Ташриқ кунларида (Зулҳижжа ойининг 11, 12, 13 кунлари) рўза тутиш;
3. Эри бор аёл эридан рухсатсиз нафл рўзаларни тутиши жоиз эмас. (Агар эри сафарда бўлса рухсат сўраб ўтирмасдан рўза тутиши жоиз)
Макруҳ рўзалар
1. Кунора қилиб дам олмасдан кетма-кет рўза тутавериш;
2. Жумъа кунининг ўзини алоҳида қилиб рўза тутиш;
3. Ҳаж қилаётган киши Арафа кунида рўза тутиши;
4. Шанба кунининг ўзини алоҳида қилиб рўза тутиш.
Рўза тутиши макруҳ бўлган одамлар
1. Ҳомиладор ва эмизикли аёллар ўзига ва боласига зиён келтириш хавфи бўла туриб рўза тутиши;
2. Рўза тутса касаллиги кучайиб кетиши мумкин бўлган бемор;
3. Машаққатли сафарда юрган киши.
والله أعلم وصلى الله وسلم على نبينا محمد وعلى آله وأصحابه وأتباعه …
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози каналига марҳамат