Рўза ҳақида енгил дарслар 8-қисм: Рўза пайти қайтарилган амаллар
Рўзани бузадиган нарсалар
1. Кундузи (тонг отгандан бошлаб Қуёш ботгунгача бўлган вақт орасида) жинсий яқинлик қилиш.
(Кимки Рамазон рўзаси асносида ушбу гуноҳ ишни қилса рўзаси ботил бўлади. Аллоҳга қаттиқ ёлвориб тавба қилиши, бузилган рўзасини давом эттириш билан бирга, Рамазондан сўнг қазосини ҳам тутиб бериши ва каффоратини ҳам тўлаши вожиб бўлади. Каффорати: 1. Битта қулни озод қилиш. 2. Агар биронта қул озод қилолмайдиган бўлса икки ой кетма-кет рўза тутиб бериши вожиб бўлади. 3. Агар икки ой кетма-кет рўза тутиб беролмайдиган бўлса олтмишта камбағалнинг бир кунлик таомини бериб тўйдириши вожиб бўлади).
2. Рўза пайти уйғоқ ҳолида ўзининг манийсини қасддан чиқариш;
3. Рўза пайти ҳайз ёки нифос қони келиб қолиши (аёллар учун)
4. Рўза пайти қасддан қайт қилиш;
5. Рўза пайти қасддан бирон таомни ейиш ёки бирон ичимликни ичиш ёки тутун ютиш (тамаки чакиш).
6. Рўза пайти озуқа ҳисобига ўтадиган укол олиш;
7. Рўза пайти қон қабул қилиш.
(Қон топшириш эса, рўзани бузмайди. Аллоҳ ҳаммадан билувчироқ Зот).
Рўза пайти макруҳ бўлган амаллар
1. Оғиз очмасдан (ифтор қилмасдан) кейинги кунги рўзагача давом этиш;
2. Оғиз чайқашда ғарғара қилиш ва бурунга сув тортишда қаттиқ тортиш;
3. Шаҳват билан ўпиш;
4. Ҳожат бўлмаса ҳам таомнинг мазасини татиб кўриш;
5. Сўлагини жамлаб ютиш;
6. Саҳарликдан сўнг тишларининг орасига илиниб қолган таомларни кетказмаслик.
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози каналига марҳамат