Рўза ҳақида енгил дарслар 7-қисм: Суннатлар ва одоблар
Рўзанинг тўққизта суннати ва одоби:
1. Ифтор вақти кириши билан дарҳол ифтор қилиш (оғзини очиш)
2. Оғиз очишда янги пишган хурмо билан очиш афзал. Агар янги пишгани йўқ бўлса, қуритилган эски хурмо билан очиш афзал бўлади. Агар хурмо тополмаса сув билан очиш афзал. Агар сув ҳам топилмаса бошқа тоам ва ичимлик билан. Агар ҳалол таом тополмаса қалбида: «Оғиз очдим» деб ният қилади.
3. Оғиз очишдан олдин Аллоҳдан Охират ва дунё яхшиликларини сўраб дуо қилиш суннат. Оғиз очиб бўлганидан кейин эса:
«ذَهَبَ الظَّمَأُ وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ وَثَبَتَ الأَجْرُ إنْ شَاءَ الله»
Шу зикрни ўқиш суннат.
4. Рўза тутиш учун саҳарлик қилиш ҳам суннат.
5. Саҳарликни тонг отишга яқинроқ қилиб кечиктириш ҳам суннат. («Тонг отиб қолди шекилли» деган гумон пайдо бўлиб қоладиган даражада, тонг отишга жуда ҳам яқин қилиб юбормаслик керак).
6. Саҳарликда хурмо ейиш ҳам суннат.
7. Рўза пайтида имкон қадар тоат-ибодатлар билан банд бўлиш афзал (Намозлар, тиловатлар, зикру дуолар, талаби илм, Аллоҳнинг бандаларига хайри эҳсонлар қилиш… Рўзани бошқа фарз ва вожиб ибодатларга халал етказишга сабаб қўймаслик даркор.
8. Рўзадор киши ҳеч ким билан тортишмаслиги лозим. Биров уни ҳақорат қилса ҳам тили ва қалби билан «Мен рўзадорман» деб ўзини эҳтиёт қилсин.
9. Рўзадор кишини биров кундузи таомга чақирса, агар фарз-вожиб рўзани тутаётган бўлса «Мен рўзадорман» деб жавоб берсин. Нафл рўзани тутаётган бўлса, рўза эканлигини айтса тўғри тушунадиган бўлса айтсин. Агар меҳмондорчилигини рўза туфайли бўлса ҳам рад қилиш унга оғир ботадиган бўлса оғзини очиб меҳмон бўлиши афзал. Кейин бу нафл рўзанинг қазосини тутиб беради.
Аллоҳ ҳаммадан билувчироқдир.
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози каналига марҳамат