Рўза ҳақида енгил дарслар 6-қисм: Рўза шартлари

Рўзанинг шартлари умумий тарзда икки қисмга ажралади:

Биринчи қисм: Рўзаси эътиборга олинадиган бўлиши учун талаб қилинадиган шартлар.

1-шарт: Ислом – мусулмон бўлиш (Аёллару эркаклар учун).
2-шарт: Ҳайзу нифосдан пок бўлиш – аёллар учун. (Кофир одамнинг ва ҳайзу нифосдаги аёлнинг рўза тутиши умуман эътиборга олинмайди. Ҳайзу нифосдаги аёл рўза тутиши жоизмас).
3-шарт: Рўза тутишга ният қилиш.
(Умуман ният қилмаган ҳолида кун бўйи ҳеч нарса тановул қилмасдан юрган одам рўза тутган ҳисобланмайди).

Иккинчи қисм: Рўза тутиши фарз деб ҳисобланиши учун талаб қилинадиган шартлар.

1-шарт: Ақл-ҳуши жойида бўлиши. (Агар кун бўйи ҳушидан кетиб қолган бўлса, ўша кунги рўзанинг қазосини тутиб бериши керак бўлади, деб айтишган кўпчилик уламолар – моликийлар, шофеийлар, ҳанбалийлар).
2-шарт: Балоғат ёшига етган бўлиши.
3-шарт: Қодир бўлиши – тоқати етиши (бетоблиги ёки қарилиги туфайли жуда ҳам заифлашиб қолган бўлса рўза тутиши фарз бўлмайди).
4-шарт: Муқим бўлиши – мусофир бўлмаслиги.

Мавзуга оид:

Рўза ҳақида енгил дарслар 1-қисм: Муқаддима ва рўзанинг таърифи

Рўза ҳақида енгил дарслар 2-қисм: Рўзанинг турлари

Рўза ҳақида енгил дарслар 3-қисм: Рўза фазилати

Рўза ҳақида енгил дарслар 4-қисм: Рўза тутиш ҳикматлари

Рўза ҳақида енгил дарслар 5-қисм: Рўза рукнлари

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналига марҳамат

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg