Рўза ҳақида енгил дарслар 4-қисм: Рўза тутиш ҳикматлари

1. Ягона Аллоҳдан тақво қилишга етаклайдиган ибодат – рўза;
2. Аллоҳ Ўз ризосини ва чексиз ажру савобларини ато этади;
3. Рўза нафсни ножўя ишлардан ва ортиқча мубоҳ нарсаларга шўнғишдан жиловлаб тарбиялайди. Қатъиятли, чидамли, сабру матонатли бўлишга машқ бўлади;
4. Шаҳват оловини пасайтиради;
5. Тоат-ибодатларга фориғ этади;
6. Қалбни юмшатади;
7. Виждонни поклайди;
8. Ахлоқ-одоб ва руҳий гўзаллик зиёда бўлади;
9. Тартиб-интизомли бўлишга одатланасиз;
10. Вақтни – умрни ғанимат билишга ёрдам беради;
11. Аъзои баданни соғликка зиён етказадиган зарарли нарсалардан тозалайди, кишини соғ-саломат, бардам-бақувват инсон қилади;
12. Мусулмонлар бир тану бир жон, Аллоҳнинг бандаларига, айниқса камбағал ва етим-есирларга меҳр-муҳаббатли бўладилар;
13. Рўзадор мўмин Аллоҳнинг неъматлари нақадар чексиз эканлигини мушоҳада қилиб, бахт-саодат ичра саёҳат қилади.

 

Мавзуга оид:

Рўза ҳақида енгил дарслар 1-қисм: Муқаддима ва рўзанинг таърифи

Рўза ҳақида енгил дарслар 2-қисм: Рўзанинг турлари

Рўза ҳақида енгил дарслар 3-қисм: Рўза фазилати

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналига марҳамат

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg