Рўза ҳақида енгил дарслар 3-қисм: Рўза фазилати

Рўза тутишнинг айрим фазилатлари

1. Рўзани Аллоҳ таоло улуғлаб «Рўза Мен учундир, Мен Ўзим унинг мукофотини ато этаман» деди.
Шундай экан, рўза туфайли мусулмон кишининг гуноҳлари мағфират қилиниб, буюк ва чексиз ажрлар ато этилади.
2. Рўзада сабр ибодатининг барча турлари жам бўлади (Тоат-ибодатларни бажо этишга сабр қилиш, гуноҳ ва ҳавои нафс истакларидан тийилиб туришга сабр қилиш, оғир машаққатларга сабр қилиш).
3. Рўза Қиёмат куни рўзадор кишини шафоат қилади;
4. Рўза дўзахга қарши қалқон – ҳимоядир;
5. Рўзадорлар жаннатга унинг энг улуғ дарвозаларидан бири – Райён орқали кириб борадилар.
6. Рўзадорнинг оғзидан чиқадиган ҳид Аллоҳнинг ҳузурида миску анбарлардан ҳам хушбўйроқ бўлади.
7. Рўзадор ҳолда қилинган дуолар қабул бўлишига кўпроқ умид этилади, айниқса ифторлик вақтида.

 

Мавзуга оид:

Рўза ҳақида енгил дарслар 1-қисм: Муқаддима ва рўзанинг таърифи

Рўза ҳақида енгил дарслар 2-қисм: Рўзанинг турлари

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналига марҳамат

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg