Рўза ҳақида енгил дарслар 2-қисм: Рўзанинг турлари

(А) Шариат буюрган, (Б) тарғиб этган рўзалар бор ва (В) Шариат кариҳ кўрган, (Г) ҳаром қилган рўзалар бор

(А) Шариат буюрган фарз рўзаларнинг турлари:

1. Рамазон ойида рўза тутиш;
2. Рамазон ойида тутилмаган рўзаларнинг қазосини тутиб бериш;
3. Каффорот рўзалари (муайян гуноҳларнинг жазоси сифатида тутиладиган рўзалар).
4. Назр рўзалар (инсон ўзига ўзи фарз қилиб олган, ўз виждонидан келиб чиқиб Аллоҳ учун тутишга ваъда берган рўзалар).

(Б) Шариат тарғиб этган рўзалар – нафл рўзалар:

1. Умумий нафл – савобли амал ҳисобланадиган рўзалар.

2. Муайян сабаблар туфайли тарғиб этилган рўзалар:

Масалан, Арафа куни рўза тутиш, Ошуро ва Тосуо кунлари рўза тутиш, тўлин ой бўлган кунларда – 13, 14, 15 кунларда рўза тутиш, Душанба-пайшанба кунлари рўза тутиш, Шаввол ойи ичида олти кун рўза тутиш, Муҳаррам ойида рўза тутиш, кунора рўза тутиб юриш …

(В) Шариат кариҳ кўрган рўзалар (масалан, ҳаж қилаётган кишига Арафа куни рўза тутиши макруҳ бўлади…).

(Г) Шариат ҳаром қилган рўзалар (ҳайит кунлари ва ташриқ кунлари рўза тутиш)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналига марҳамат

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg