Рўзадаги 13 ҳикмат
* Рамазон ойи яқинлашиб келмоқда, барчаларимизга муборак бўлсин, рўзаларни мукаммал тутишга, таровиҳ, тиловат, таҳажжуд ва садақаларни бажо этишга Меҳрибон Раббимиз муваффақ қилсин …
1. Ягона Аллоҳдан тақво қилишга етаклайдиган ибодат – рўза;
2. Аллоҳ Ўз ризосини ва чексиз ажру савобларини ато этади.
3. Рўза нафсни ножўя ишлардан ва ортиқча мубоҳ нарсаларга шўнғишдан жиловлаб туради;
4. Шаҳват оловини пасайтиради;
5. Тоат-ибодатларга фориғ этади;
6. Қалбни юмшатади;
7. Виждонни поклайди;
8. Ахлоқ-одоб ва руҳий гўзаллик зиёда бўлади;
9. Тартиб-интизомли бўлишга одатланасиз;
10. Вақт – умрни ғанимат билишга ёрдам беради;
11. Аъзои баданни соғликка зиён етказадиган зарарли нарсалардан тозалайди;
12. Мусулмонлар бир тану бир жон, Аллоҳнинг бандаларига меҳр-муҳаббатли бўладилар;
13. Рўзадор мўмин Аллоҳнинг неъматлари нақадар чексиз эканлигини мушоҳада қилиб, бахт-саодат ичра саёҳат қилади.
Аллоҳ таоло ҳаммадан яхшироқ билувчи Зотдир.
Мавзуга оид:
Рамазонга оид қисқа савол-жавоблар
Рамазонга доир муфассал савол-жавоблар
•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози каналига марҳамат