«Менга тегишлимас» десангиз катта хато қиласиз!
Гуноҳлардан огоҳлантирилган пайт ҳув океан орқасидаги ёки тоғлар ортидаги гуноҳлар ҳақида гапириляпти деган хаёлга бормаслик керак.
Ҳар ким ўзининг гуноҳларидан қўрқиб туриши даркор. Чунки, гуноҳларнинг тури кўп, Аллоҳ асрасин.
Ўзимизнинг гуноҳларимизни яхшилаб қидириб топиб бартараф этиб туришимиз лозим. Масалан, ўзимиз билиб-билмай қилиб юрган гуноҳлар ичида ҳасад, кибр, манмансираш, «Менга бировнинг маслаҳати керакмас» деб насиҳат ва эслатмаларга қулоқ солмаслик ва бошқа кўпдан-кўп айбу нуқсонлар бордир…
Одам ўлдирмасак ё ароқ ичмасак бўлдими? Гуноҳлардан қутулган бўламизми?! Йўқ!
Шунинг учун «Гуноҳ!» деганда эътиборни кучайтириш керак, яъни энг аввало ўзимиздан қидиришимиз шарт…
Яна нафснинг энг хатарли қилиқларидан бири, баъзилар гуноҳ қилаётганида «Аллоҳ Меҳрибон, Мағфиратли Зот-ку, кечириб юборади…» деган хаёллар билан ўзини ўзи алдаб юради… Бундай қилиқ у кимсанинг қалбида Аллоҳнинг буюклигини ҳис қилиш кичрайиб ёки йўқолиб кетгани белгисидир. Бу эса жуда хавфли уқубат-жазо. Аллоҳдан қўрқиб туриш қалбдан чиқиб кетиши мўмин кишини энг қаттиқ даҳшатга соладиган улкан мусибат, Аллоҳ Ўзи аҳволимизни ислоҳ этишимизга мададкор бўлсин, барча гуноҳ-маъсиятлардан доимо тавба-тазарру қилиб туришни насиб этсин …
Шайх Обидхон қорининг илмий-тарбиявий дарсларидан сайланма
Мавзуга оид:
27-суҳбат: Исён (гуноҳ қилиш) – бахтсизликка сабаб (1)
28-суҳбат: Золимни жазолаган Зотдан биз ҳам қўрқамиз (2)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози каналига марҳамат
https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg