Шайх Обидхон қори шифохонада даволаняптилар

Шайх Обидхон қори яна Швеция шифохоналаридан бирига ётқизилганлар. Сабаби, охирги кунларда ўпкаларининг бир қисми шамоллаганди. Ҳолатни текширган мутахассис дўхтирлар Қори акани шифохонада олиб қолишган. Уларнинг айтишича, шайх Обидхон қори аканинг соғликлари, алҳамдулиллаҳ, барқарор.

Эслатиб ўтамиз, шайх Обидхон қори Собитхон ўғиллари бундан 7 йил муқаддам содир этилган ваҳшиёна жиноят – суиқасд ҳаракати туфайли бошларидан оғир жароҳат олган эдилар. Ўша пайт 2 йил давомида жароҳатни даволаш ва соғликни қайта тиклаш учун шифохонага ётқизилгандилар.

Охирги йилларда устозимизнинг аҳволлари мунтазам тикланишда давом этаётгани туфайли уйларида – оилалари билан бирга яшаётган ва улар билан маълум даражада мулоқот қилиб келаётган эдилар.

Сўнгги йиллар, хусусан суиқасддан кейин Қори аканинг оилалари – айниқса ўзлари – соғликлари тикланиш жараёнида кўплаб оғир синовлардан ўтиб келмоқдалар.

Умид этамизки, у киши ва яқинлари бу жараёнда кўрсатаётган сабр-матонат чексиз ажру савобларга бой бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«أشدُّ الناسِ بلاءً الأنبياءُ ثم الأمثلُ فالأمثلُ، يُبتلى العبدُ على حسبِ دِينِه، فإن كان دِينُه صلبًا اشتدَّ بلاؤُه، و إن كان في دِينِه رِقَّةٌ، ابتُلِيَ على حسبِ دِينِه، فما يبرحُ البلاءُ بالعبدِ حتى يتركُه يمشي على الأرضِ ما عليه خطيئةٌ».

(رواه ابن ماجه وغيره وصححه جمع من المحدثين)

«Одамларнинг ичида энг қаттиқ балоларга дучор бўладиганлари пайғамбарлардир, кейин уларнинг даражаларига яқин инсонлар, кейин уларнинг даражаларига яқин инсонлар ва ҳоказо. Банда динининг даражасига қараб имтиҳонга тутилади, агар дини мустаҳкам бўлса синови ҳам қаттиқлашади. Агар дини бўшроқ бўлса шунга яраша синовга дучор бўлади. Бас, бандага балолар келишда давом этаверади – этаверади, охири у Ер устида ҳеч бир гуноҳи қолмаган ҳолатда юрадиган бўлиб қолади».

(Ибн Можа ривоятлари, қатор муҳаддислар «саҳиҳ ҳадис», деб айтган).

Илоҳо, Қори аканинг бу кўрган ва кўраётган машаққатлари тез орада роҳат-фароғатли хурсандчиликларга айлансин…

Биз барча яхши ниятли инсонлардан Қори аканинг ҳаққига дуода бўлишларини илтимос қилиб қоламиз.

Соғликлари қайта тикланиши биланоқ барчаларингизга бу борадаги хушхабарни етказишга ҳаракат қиламиз, иншоаллоҳ.

 

Алоқадор мавзулар:

Қотил Жуковский бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этилди

Суиқасддан 5 йил ўтиб: Қори аканинг янги суратлари

Қотилликни Дин қоралаганидек ҳеч қайси қонун қоралай олмаган

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин

https://telegram.me/islomovozi