Мўминлар саботи
«Баъзи одамлар мўминларга қарата : «Албатта, бутун халойиқ (яъни, кофирларнинг даҳшатли кучларга эга бўлган аскарлари, хавфли хизматлари…) сизларга қарши жуда катта ва қўрқинчли кучларни тўплаб бостириб келяптилар, улардан қўрқинглар (таслим бўлиб, динингизни ташлаб тура қолинглар)» дейишганда, мўминлар улардан қўрқиш ўрнига, иймонлари яна ҳам зиёда бўлиб (кучайиб) кетди ва: «Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши Вакил бўлган Зотдир», дедилар. Ана шундай кучли иймон, тақво, илм, ҳикмат ва шижоат билан Аллоҳ йўлида ҳақиқат учун курашишда давом этиб буюк ғалабаларга эришдилар. Кофирларнинг Исломга қарши тўплаган ва сарфлаган куч-қувватлари, мол-дунёлари эса, ўзларига ҳасрату надоматдан, хорлигу мағлубиятдан бошқа нарса келтирмади. Албатта барча кофирлар жаҳаннамда тўпланажаклар».
Бу сатрлар Оли Имрон ва Анфол сураларидаги мана бу ояти карималарнинг мухтасар тафсиридир:
{الذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَانًا وَقَالُوا حَسْبُنَا الله وَنِعْمَ الْوَكِيلُ}
[آل عمران : 173]
{إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّوا عَن سَبِيلِ الله، فَسَيُنفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً ثُمَّ يُغْلَبُونَ ۗ وَالَّذِينَ كَفَرُوا إِلَىٰ جَهَنَّمَ يُحْشَرُونَ}.
[الأنفال : 36]
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин