Янги Зеландияда иккита масжидга Ислом душманлари томонидан террор ҳужуми уюштирилди

globalnews.ca

”Шубҳасиз барчамиз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Унинг ҳузурига қайтгувчимиз”

Бугун Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги икки масжидга номаълум қуролланган шахс бостириб кириб жумъа намозига йиғилган тинч аҳолига қарата автомат ўқ отар қуроли билан ҳужум қилган.

300 киши атрофида ибодат учун йиғилган мусулмонларнинг 50 га яқини (ораларидаги ёш болалар ҳам) воқеа жойида шаҳид қилингани айтиляпти. Яна камида 20 киши шифохонага ярадор ҳолида олиб кетилган. Умумий яраланганларнинг сони эса анча кўплиги билдирилди. 

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн ҳужумни экстремистик руҳдаги, диний-ирқий мотив асосида уюштирилган террор дея баҳолади.

Аллоҳнинг уйида ибодат устида ҳалок этилганларни Меҳрибон Парвардигор Ўз раҳматига олишини ва шаҳидлар қаторида улуғ мақомларга кўтаришини сўраб қоламиз. Яқинларига ва барча мусулмонларга ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз. Аллоҳ барчаларига чиройли сабр ато этсин…

Мавзуга оид:

Ислом тинчлик-омонлик дини

Аллоҳ ислом душманларига муҳлат беряпти

Пайғамбаримизни масхара қилганлар ҳақида шайх Обидхон қорининг огоҳлантиришлари

«Исроил»нинг Ғаззадаги қатли оми ҳақида (Шайх Обидхон қори, 2009 йил)

Қуръон ҳақида фильм ишлаш шартлари ва «Исламофобия»га жавоб

Мазлум халқларга қандай ёрдам бера олишимиз мумкин?

Стокгольмда террор амалиёти

Туркиядаги террор амалиётларига муносабат

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg