Нажот кемаси – пайғамбарлардан сўнг ҳақпарвар уламолар юрган йўл
Абуд-Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«إنَّ العُلَماءَ ورَثةُ الأنبياءِ، وإنَّ الأنبياءَ لم يُورِّثوا دينارًا ولا درهًما، ورَّثوا العِلْمَ، فمَن أخَذه أخَذ بحظٍّ وافرٍ».
(رواه أبو داود والترمذي وغيرهما)
«Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлардан бирон бир дийнор (тилла) ҳам дирҳам (кумуш) ҳам мерос бўлиб қолмаган. Улар илмни мерос қилиб қолдирганлар. Бас, кимки, илм олса (пайғамбарларнинг меросларидан) жуда кўп насиба олган (жуда катта улушни қўлга киритган) бўлади».
(Имом Абу Довуд, имом Термизий ва бошқалар ривоят қилишган)
Аллома Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ айтади:
» لولا العلماء الذين ينقلون العلم، ويعلمون الناس جيلاً بعد جيل؛ لهلك الناس جملة، ولذلك سموا ورثة الأنبياء».
[رسائل ابن حزم ٣/ ١٥٢]
«Илмларни ўрганиб-ўргатиб, авлоддан авлодга етказиб бериб турадиган уламолар бўлмаганларида одамлар оммавий равишда қирилиб (ҳалок бўлиб) кетардилар. Шунинг учун ҳам уламолар пайғамбарларнинг меросхўрлари деб номланишган».
(Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ рисолалари: 3/152)
Алоқадор мавзулар:
“Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!”
Уммат аҳволини уламоларсиз ислоҳ қилиб бўлмайди!
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин