Бағрикенгликни пайғамбарлардан ўрганамиз

Бу мақоламизда фақат учтагина намуна билан чекланамиз. Аслида эса мисоллар сон-саноқсиз.

Биринчи намуна:

Улуғ саййидимиз, бутун оламга раҳмат-марҳамат пайғамбари қилиб юборилган Муҳаммад алайҳиссаломга Макка ва Тоиф мушриклари улкан озор-азиятлар билан узоқ йиллар давомида азоб бериб келишаётган бир пайтда у зот Меҳрибон Парвардигорга дуо қилиб шундай дегандилар:

«اَللَّهُمَّ اغْفِرْ لِقومِي فإنَّهُمْ لا يَعْلَمُونَ»

«Эй Аллоҳ, қавмимни Ўзинг мағфират қилгин, зеро улар (ноҳақ йўлда адашиб кетаётганликларини, шу туфайли зулм қилаётганликларини) билишмаяпти».

(Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтиб берган машҳур қиссадан лавҳа, имом Бухорий ривоят қилганлар).

 

Иккинчи намуна:

Буюк бобомиз Иброҳим Халилуллоҳ алайҳиссалом Меҳрибон Парвардигорларига мурожаат қилиб айтган дуо-илтижоларини Аллоҳ таоло Ўзи хабар бериб айтади:

{ وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ اجْعَلْ هَٰذَا الْبَلَدَ آمِنًا وَاجْنُبْنِي وَبَنِيَّ أَن نَّعْبُدَ الْأَصْنَامَ (35) رَبِّ إِنَّهُنَّ أَضْلَلْنَ كَثِيرًا مِّنَ النَّاسِ ۖ فَمَن تَبِعَنِي فَإِنَّهُ مِنِّي ۖ وَمَنْ عَصَانِي فَإِنَّكَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ (36)}

«Парвардигорим, бу шаҳарни тинч шаҳар қилгин, мени ва болаларимни бутларга сиғинишдан йироқ қилгин. Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар. Бас, ким менга эргашса, ана ўша мендандир (яъни менинг динимдадир). Ким менга осий бўлса, яна Ўзинг Мағфиратли, Меҳрибонсан (яъни, ундай кимсаларни ҳам ҳақ йўлга ҳидоят қилиб марҳаматингга дохил қилишга қодир Зотсан) «.

(Иброҳим сураси, 35-36 оятлар)

 

Учинчи намуна:

Қиёмат куни Аллоҳ таоло Ўзи яратган руҳ – Ийсо алайҳиссаломни сўроққа тутишини, шунда Ийсо алайҳиссаломнинг жавоблари қандай бўлишини хабар бериб айтади:

{ وَإِذْ قَالَ اللَّهُ يَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ أَأَنتَ قُلْتَ لِلنَّاسِ اتَّخِذُونِي وَأُمِّيَ إِلَٰهَيْنِ مِن دُونِ اللَّهِ ۖ قَالَ سُبْحَانَكَ مَا يَكُونُ لِي أَنْ أَقُولَ مَا لَيْسَ لِي بِحَقٍّ ۚ إِن كُنتُ قُلْتُهُ فَقَدْ عَلِمْتَهُ ۚ تَعْلَمُ مَا فِي نَفْسِي وَلَا أَعْلَمُ مَا فِي نَفْسِكَ ۚ إِنَّكَ أَنتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ (116) مَا قُلْتُ لَهُمْ إِلَّا مَا أَمَرْتَنِي بِهِ أَنِ اعْبُدُوا اللَّهَ رَبِّي وَرَبَّكُمْ ۚ وَكُنتُ عَلَيْهِمْ شَهِيدًا مَّا دُمْتُ فِيهِمْ ۖ فَلَمَّا تَوَفَّيْتَنِي كُنتَ أَنتَ الرَّقِيبَ عَلَيْهِمْ ۚ وَأَنتَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ (117) إِن تُعَذِّبْهُمْ فَإِنَّهُمْ عِبَادُكَ ۖ وَإِن تَغْفِرْ لَهُمْ فَإِنَّكَ أَنتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ (118) قَالَ اللَّهُ هَٰذَا يَوْمُ يَنفَعُ الصَّادِقِينَ صِدْقُهُمْ ۚ لَهُمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ۚ رَّضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ ۚ ذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ (119) لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا فِيهِنَّ ۚ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (120) }.

[المائدة : 118]

«116. Эсланг, (эй Расулуллоҳ алайҳис-салом), Аллоҳ: «Эй Ийсо ибн Марям, одамларга: «Аллоҳни қўйиб (Аллоҳга қўшиб), мени ва онамни (ҳам) илоҳ қилиб олинглар», деб сен айтганмидинг?», деганида, (Ийсо албатта жавоб бериб) айтади: «Субҳонака, (Эй барча айбу нуқсонлардан пок – Улуғ Зот бўлган Парвардигор), ҳаққим бўлмаган нарсани айтиш мен учун дуруст эмас. Агар айтган бўлсам, Сен дарҳақиқат билган Зотсан. Зотан Сен ичимдаги бор нарсани билиб турувчи Зотсан. Аммо мен Сендаги нарсалардан биронтасини билмасман. Фақат Сен Ўзинг Алломул-ғуюб (барча ғайбий илмларни билиб, тўла иҳота қилиб турган) Зотсан.

117. Мен уларга фақат Ўзинг амр қилган сўзнигина айтдим: «(менинг ҳам) Парвардигорим ва (сизларнинг ҳам) Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳга ибодат қилингиз!» Ва ораларида бўлган муддатимда уларнинг устида гувоҳ бўлиб турдим. Мени Ўз ҳузурингга вафот этдирганингдан кейин эса, Сен Ўзинг уларнинг устида кузатувчи бўлдинг. Сен Ўзинг ҳамма нарсага гувоҳдирсан!

118. Уларни азобласанг, улар Сенинг (ожиз) бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг қудрат, ҳикмат Эгасидирсан».

119. Аллоҳ (албатта) айтади: «Бу кун (яъни, Қиёмат Куни) ҳаққи-рост иймон келтирганларга рост сўзлари наф келтирадиган кундир». Улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатлар бордир. Улар унда абадий қолажаклар. Улардан Аллоҳ рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Бу эса улуғ бахтдир.

120. Осмонлар ва Ер ҳамда улардаги бор нарса Аллоҳнинг мулкидир. У ҳамма нарсага Қодир Зотдир».

 

Алоқадор мавзулар:

Исломда «толерантлик» бўлиш мумкинми?

Исломни даврга мослаштириб ревизия қилиш

Жамиятни қандай ислоҳ қилинади?

«Диний давлатми ё дунёвий?»

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg