Тарбия ва муомала борасида муҳим эслатма

Кўпчилик одамлар ёш бола табиат бўлади, нафсини жиловлай олмайди. Худди ёш болаларга ширин гапириб тушунтиришга ҳаракат қилиш керак бўлгандай, уларга ҳам шундай муомала қилишга мажбурмиз. Йўқса диндан, тоат-ибодатдан, тақволи ҳаёт кечиришдан баттар қочиб юрадиган бўлиб қолади, Аллоҳ асрасин.

Одамларнинг насиҳатларга эътиборсизлиги худди ота-онаси ўлиб кетишгунча қадрларига етмаган дангаса ва эътиборсиз бўладиган фарзандларнинг ҳолатига ҳам ўхшайди. Ота-оналар ўз фарзандларига ўлгунларича насиҳат қилишади, кўпчилик фарзандлар уларнинг насиҳатларига қулоқ солмай юраверади. Ота-онаси ўлиб кетишганидан кейингина кўзи очилиб, солиҳ ва тиришқоқ инсонга айланиб, ўзини ва фарзандларини тузатишга жиддий ҳаракат қила бошлайди. Кейин худди ота-онаси уни тарбия қилишда қийналиб ўтишганидек ўзи ҳам фарзандларини тарбия қилишда қийнала бошлайди.

Шунинг учун сабри жамил билан ширин сўзли, яхши муомалали бўлиб, ҳикматли насиҳатлардан чарчамасдан давом этаверишимиз керак.

Аллоҳ ҳаммадан яхшироқ билувчи Зот.

 

Алоқадор мавзулар:

Гўзал тарбия ва манфаатли илм ҳақида енгил эслатма

Фарзанд тарбияси ҳақида шайх Обидхон қори билан савол-жавоблар

Гўзал хулқлар силсиласи

Шайтоний хулқлардан огоҳлантириш силсиласи

«Инсон, Ҳаёт, Синов» силсиласи

 

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин

https://telegram.me/islomovozi