«Шогирдлар» кўпайганда …

Абдувоҳид Муҳаммад
Бўрижар масжиди собиқ имоми

Тўхтабой масжидида ноиб имом бўлиб юрган кезларимда бир қайнона устозимиз шайх Обидхон қори аканинг олдиларига ўзларининг янги куёвларидан шикоят қилиб келдилар.

– Домла! Куёвимизга сизнинг шогирдингиз экан деб қизимизни берган эдик. Совчи бўлиб келишганда «Ўғлимиз Обид қорининг масжидига боради, роса тақволи бола…» деб мақташган эди.

Биз «Ҳа, Обид қорининг масжидига борса, у кишининг шогирди бўлса ёмон бола бўлмайди» деб рози бўлиб, қизимизни узатгандик. Мана орадан ҳеч қанча вақт ўтмай оилага дарз кетай деб турибди, бу шогирдингизга насиҳат қилиб қўйсангиз.

– Ким экан куёвингиз? Исми нима?

– Фалончи…

Фалончи исмли шогирдларнинг ичидан ҳеч қайси бири бу онахонимизнинг куёви бўлиб чиқмади.

Кейинчалик маълум бўлишича баъзи йигитлар Тўхтабой масжидига бир марта келиб қўйиб, шу баҳона «Обидхон қори акага шогирдман» деб уйланиб олишаркан, устозимизнинг «шогирдлари» кўп экан.

Бу нарсаларни эслаганим сабаби, муҳтарам устозларимизга шогирд эканлигини даъво қиладиган, бироқ устозларнинг таълим-тарбияларидан бехабар ёки хабардор бўлса ҳам амал қилмайдиган «шогирдлар»дан огоҳ этишдир. Шояд, устозларимиз ҳурматини ана шундай «шогирдлар» билиб-билмай етказмоқчи бўлаётган доғлардан ҳимоя қилсак.

«Аввалу охир барча ишлар Аллоҳнинг (измида)дир».

(Рум сураси, 4-оят)

 

Алоқадор мавзулар:

Эшитганлардан эшитиш

Оила ва турмуш силсиласи

Келин-куёв ва хонадонлар бир-бирларига муносиб бўлишлари аҳамияти

Уламолар ва умум халқ зиммаларидаги бурчлар

Уламолардан берухсат иш қилиш фитна

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин

https://telegram.me/islomovozi