Келинчак эрини биринчи кечадан бошлаб нима қилмоқчи бўлди?
Бир гуруҳ аёлларга Қуръон, ҳадис, ақида, фиқҳ, сийрат ва уламолар ҳаёти каби шаръий илмлардан дарс бераётган бир домла ҳикоя қилади:
Йигит талабаларимиздан бири ана шу талаба қизлардан бирига уйланадиган бўлди.
Тўй кечаси валима ошини еб бўлганимдан сўнг кутубхонамизга йўл олдим.
Илмий ишларимга берилиб ўтирар эканман телефон жиринглаб қолди.
Трубкани кўтариб қулоғимга тутишим билан нариги томондан озгина олдин тўйини ўтказганимиз янги келинчакнинг салом берган овози келди.
Саломига алик олар эканман, ичимдан хавотирли ўйлар ўтиб, ўзимга ўзим: “ишқилиб тинчлик бўлсин…” деб турдим.
Келинчак:
Устоз, кеч кирганда безовта қилаётган бўлсам узр, бир савол туғилиб қолди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида айтган суннатга биринчи кечадан бошлаб амал қилсам қандай бўларкин?
Домла:
Қайси ҳадис, қайси суннат?
Келинчак:
Саҳиҳ ҳадислари бориди-ку:
“Кечаси (таҳажжудга) туриб намоз ўқиган ва ўз аёлини ҳам уйғотган, агар турмаса юзига (озгина) сув сепган эрни Аллоҳ Ўз раҳматига олсин. Ва яна кечаси (таҳажжудга) туриб намоз ўқиган, ўз эрини ҳам уйғотган, турмаса юзига (озгина) сув сепган аёлни ҳам Аллоҳ Ўз раҳматига олсин”.
(Имом Аҳмад ривояти, Аҳмад Шокир: саҳиҳ).
Шу ҳадисга мана бу биринчи кечамиздан бошлаб амал қилсам майлими (ёки бир неча кунгача эримга сув сепмай турайми)?”
…
Аллоҳу акбар.
Чимилдиқда бўлса ҳам “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига қандай амал қилсамикин…” деб ташвишга тушадиган, шу билан бирга эрини ҳам хафа қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлишга ҳаракат қиладиган муслима ва олима қизларни бизларга етказиб бераётган Меҳрибон Раббимизга чексиз ҳамду санолар бўлсин…
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин