Бундай бахтни бошқа ҳеч қайси китобдан тополмайсиз
Ушбу қисқартирилган мақоламизда Қуръони карим бутун инсоният учун нақадар улкан бахт-саодат манбаи эканини кўрсатиб турган ояти карималардан энг мўъжаз ва энг енгил иқтибосларнинг айримларини танлаб олиб, сиз азизларнинг эътиборингизга тақдим этамиз.
Бу ерда 1-2 та сўз билан қисқартирилган эслатмалар қайси сура ва қайси оятлардан олинганини қавс ичига ёзиб қўйилди. Имкон қадар, албатта ана шу ояти карималар ва уларнинг тафсирларига қайтиб, мукаммал ҳолатида танишиб чиқишни тавсия қиламиз.
1.
«ҚЎРҚМАГИН…».
(Ҳуд, 70. Тоҳа, 21, 68. Намл, 10. Қасас, 7, 25, 31. Анкабут, 33. Сод, 22. Зориёт, 28)
«ҚЎРҚМАНГЛАР …».
(Оли Имрон, 175. Тоҳа, 46. Фуссилат, 30)
2.
«ҚАЙҒУРМАГИН…», «ҒАМГИН БЎЛИБ ҚОЛМАГИН…».
(Ҳуд, 36. Юсуф, 69)
3.
«СУСТЛАШМАНГЛАР…».
(Оли Имрон, 139)
4.
«СИҚИЛМАГИН…», «ҒАМГИН БЎЛМАГИН (Тушкунликка тушмагин)…».
(Тавба, 40. Ҳижр, 88. Наҳл, 127. Марям, 24. Намл, 70. Қасас, 7. Анкабут, 33)
5.
«ҒАМГИН БЎЛМАСИН УЧУН…», «СИҚИЛИБ ҚОЛМАСЛИГИ УЧУН…».
(Қасас, 7. Тоҳа, 40)
6.
«НОУМИД БЎЛМАНГЛАР …», «УМИДСИЗЛИК ҚИЛМАНГЛАР…».
(Юсуф, 87. Зумар, 53)
7.
«СИҚИЛМАНГЛАР…», «ҒАМГИН БЎЛМАНГЛАР (Тушкунликка тушманглар)…».
(Оли Имрон, 139, 153. Фуссилат, 30)
Мақолага қуйидаги ояти карималар билан якун ясаймиз.
إِنَّ الَّذِينَ قَالُوا رَبُّنَا اللَّهُ ثُمَّ اسْتَقَامُوا تَتَنَزَّلُ عَلَيْهِمُ الْمَلَائِكَةُ أَلَّا تَخَافُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَبْشِرُوا بِالْجَنَّةِ الَّتِي كُنتُمْ تُوعَدُونَ (30) نَحْنُ أَوْلِيَاؤُكُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ ۖ وَلَكُمْ فِيهَا مَا تَشْتَهِي أَنفُسُكُمْ وَلَكُمْ فِيهَا مَا تَدَّعُونَ (31) نُزُلًا مِّنْ غَفُورٍ رَّحِيمٍ (32) وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلًا مِّمَّن دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحًا وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ الْمُسْلِمِينَ
(سورة فصلت)
«Албатта: «Раббимиз Аллоҳдир», деб, сўнгра (ёлғиз Аллоҳга тоат-ибодат қилишда) тўғри – устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) малоикалар тушиб, (дерлар) : «Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар! Бизлар ҳаёти дунёда ҳам, Охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз! Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз ва сизлар учун у жойда истаган (барча умид қилган) нарсаларингиз бордир. 32. (Бу) мағфиратли ва меҳрибон Зот томонидан бўлган зиёфатдир». 33. (Одамларни) Аллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, «албатта мен мусулмонларданман», деган кишидан ҳам чиройлироқ – тўғрироқ сўзлагувчи ким бор? (Инсонлар ичида энг тўғри – ҳаққу рост бўлган сўз ана шундай ҳақиқий мўмин-мусулмон кишининг Исломга даъват қилаётган сўзларидир)».
Алоқадор мавзулар:
Ширкдан узоқ бўлиш бахт ва шифо
Ўн олтинчи лавҳа: Абадий бахт-саодат
32-суҳбат: Бахт молда эмас – иймон ва солиҳ амалда (2)
42-суҳбат: Ота-онага яхшилик қилиш – бахтлилик аломати (1)
Бахтли одам – фитнадан узоқ одам (3)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин