Дониёл пайғамбарнинг ажойиб қиссасини эшитганмисиз?

Бўлимлар: 29. Тарих

ISLOM OVOZI

2011 йил 9 июл

Савол:

Менинг исмим Данил. Ёшим 8 да. Мен Москвада туғилганман. Шу ерда яшаймиз. Яқинда бизникига холам келдилар. Улар ҳижобда, намоз ўқийдилар. Мен холамдан Ислом дини ҳақида кўп қизиқ ва фойдали нарсаларни билиб олдим.

Мен Худо хоҳласа исломий йигит бўламан. Лекин исмимни маъноси йўқлиги учун хафа бўламан.

Холам ҳар доим шу сайтда дарс қиладилар. Сизни зўр устоз, дейдилар. Шунга сиздан илтимос қиламанки, исмимга яқин, лекин маъноли исм топиб беринг. Жавобни жуда кутаман. Раҳмат.

Данил.

 

Шайх Обидхон қори жавоблари:

Аллоҳ таоло сизни яхши ниятларингизга етказсин. Ўсиб-улғайиб, иймони кучли, билимдон йигитлардан бўлишингизни насиб этсин. Сизга ўхшаган ақлли ўқувчилар кўпайсин.

Ҳақиқатан, мусулмон боланинг исми чиройли маъно англатадиган бўлиши лозим. Агар исм хунук маъноли бўлса, уни ўзгартирилади.

Аммо сиз ўз исмингиздан хурсанд бўлсангиз бўлади. Фақат уни Данил эмас, Дониёл, деб айтилиши керак. (Бошқа тилларда бир оз бошқачароқ талаффуз қилиниши мумкин). Дониёл (دانيال) – Бани Исроил пайғамбарларидан бирларининг исми.  Ҳадис ва тарих китобларида у зотнинг ажойиб қиссалари ривоят қилинган.

«Дониёл алайҳиссалом Бани Исроил пайғамбарларидан бирлари бўлиб, у зотнинг яшаган замонлари аниқ эмас. Аммо у киши Довуд замонларидан кейин, Закарийё ва Яҳё алайҳимуссаломлардан олдин ўтган. Бу Бухтуннаср Байтулмақдисга келиб, у ерни хароб қилган ва Бани Исроилдан кўплаб одамларни ўлдирган, асир олган ва Тавротни куйдирган даврга тўғри келади… Ибн Абиддунё Абдуллоҳ ибн Аби Ҳузайл исноди билан ривоят қиладики, Бухтуннаср Дониёлни бир чуқурга ташлаб, у ерга иккита шерни қўйиб юборади. Аммо шерлар у кишига ҳеч нима қилмайди…».

(Исламвеб/74186).

 

Алоқадор мавзулардан:

Пайғамбарларга иймон келтириш

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган иймон ва муҳаббат

Жоҳилият ичида яшаб, ҳақ динни қидирганлар

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg