Қуръонни ёдлаш ва такрорлаб туриш
Савол:
Мен Қуръондан 12 пора ёдлаганман, алҳамдулиллаҳ. Қуръонни қандай ўқишни одат қилишимни тавсия киласиз? Ёдлаган жойимни унутиб қўймаслигим учун фақат ёдлаган жойимни ўқийми ёки Қуръонни тўлиқ ўқиб юришни одат қилайми?
Жазакаллоҳу хайран.
Абдуллоҳ.
Жавоб :
Алҳамду лиллаҳ, мошоаллоҳ, Аллоҳ таоло сиздек қори ва толиби илм биродарларимиз ва опа-сингилларимизга ихлос ва тавфиқ насиб этиб, чексиз баракаларини ёғдирсин …
Қуръони каримни ёд олиш ва уни кўп-кўп тиловат қилиб юриш фазилатлари ҳақида жуда кўп ояту ҳадислар собит бўлгани маълум ва машҳур.
Биз ҳозир сизнинг саволингизга қисқача жавоб бериш билан чекланамиз:
1. Қуръони каримни ёд олиш учун инсон энг аввало ва ҳар доим қалбини тозалаб, ихлос ва тақво билан зийнатланиб туриши даркор. Қолган барча воситалар фақат ва фақат ушбу пойдевор устига бино бўлади. Ихлос ва тақводан маҳрум бўлган инсон ҳеч қачон ҳақиқий қори бўлолмайди ва Қуръони карим фазилатларига ҳам эришолмайди, гарчи у Қуръонни «сувдек ичиб» юборган бўлса ҳам.
2. Сиз ҳар куни Қуръондан ёдлаганингиз ана шу ўн икки жузни 2 жуз – 2 жуздан (ёки имкон қадар бир жуздан камайтирмасдан) такрорлаб туринг. Иложи борича ёддан ўқиётганингизда сизнинг тиловатингизни Қуръон китобига қараб текшириб турадиган шерик топинг ва иккалангиз биргаликда такрорлаб туринг.
3. Кейин ҳар йили муборак рамазон ойи келганда Қуръони каримни (камида бир марта) мукаммал хатм қилиб чиқишга одатланинг.
4. Яна ҳар куни ярим бетдан янги жузларни ёдлашда давом этинг, то 30 жузнинг ҳаммасини мукаммал ёд олгунингизга қадар. Албатта тажвид қоидаларига амал қилаётнингизни яхшилаб кузатиб, хатоларингизни тузатиб турадиган муқриъ (қориларга дарс бера оладиган) устозингиз бўлиши зарур.
5. Қуръони каримни мукаммал ёд олиб бўлганингиздан кейин ҳар ой камида 1-2 мартадан хатм қилиб туришингиз керак бўлади. Айниқса, кечалари таҳажжуд намозларида ҳар кеча маълум бир жузни Фотиҳа сурасига зам қилиб ўқиб туриш жуда муҳим ва бу ҳақиқий бахт.
Қуръони каримни ҳар ой хатм қилиб турмайдиган қори эса мураттаб қори бўлолмайди.
Раббимиз барчамизни Ўзининг каломини ёд оладиган ва унга тўғри амал қиладиган ҳақиқий Аҳли Қуръон бандаларидан қилсин …
Алоқадор мавзулар:
Биринчи суҳбат: Қуръони карим энг тўғри йўлга бошлайди
Тиловати Қуръон фазилатлари ва одамларнинг аҳволи
Нима учун Ислом, Иймон ва Қуръон билан шод-хуррам бўлолмаяпмиз?
Тўртинчи ҳадис: Энг яхши бола – Қуръон ўқийдиган бола!
Олтинчи суҳбат: Қуръон тиловати – фазилат, одоб ва аҳком
Қуръон оятларини лотин ҳарфлари билан ёзишнинг ҳукми
Қориларнинг ҳам ажру савоблари вафотларидан кейин тўхтаб қолмайди
Мобил телефондан Қуръонни бетаҳорат ўқиса бўладими?
Намозда Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш жоизми?
Йигирма тўртинчи суҳбат: Қуръонни хатм қилиш тартиблари
Саккизинчи суҳбат: Аллоҳнинг исми ёки Қуръон битилган қоғозларни ҳурмат қилиш
Қори йигит кома ҳолатида ҳам намоз ўқиб, Қуръон тиловат қилмоқда
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин