Оқилжон домла волидалари Охиратга риҳлат қилдилар
«Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта барчамиз У Зот(нинг ҳузури)га қайтгувчидирмиз»
2018 йил 9-декабр якшанба куни Тошкентда Оқилжон домла (Юнусов)нинг волидаи муҳтарамалари Раҳбархон ая (Абдуазимова) Охиратга риҳлат қилдилар.
Аллоҳ таоло Раҳбархон аяни ғариқи раҳмат айласин, фирдавс жаннатларида олий мақомларга кўтарсин, яқинларига сабру матонат ато этсин…
Оқилжон домла Юнусов шайх Обидхон қорининг шогирдларидан, 1998 йил Мадина Ислом университетини тамомлаганидан сўнг ватанга қайтиб, кўпчилик йигитларга исломий илмлардан дарс берган, мусулмонларга бир неча йил давомида фидокорлик ила хизмат кўрсатган.
2004 йил май ойининг охирларида Оқилжон домла Тошкент кўчаларидан бирида ўзининг машинасини бошқариб кетаётган пайт махфий органлар босқинига учраган ва ўғирлаб кетилган.
Ўша пайтларда МХХ ўғирлаб кетган деб ишониладиган кўплаб мусулмон йигитлар орасида устозимиз шайх Обидхон қорининг тўнғич ўғиллари Ҳусниддин Назаров, Мадина Ислом университетини тамомлаган яна бир домла Фаррух Ҳайдаров (бугунга қадар ҳибсда қолаётган машҳур домла Руҳиддин Фахриддинов қариндоши) ҳам бўлган.
Ўғирлаб кетилганларнинг биронталаридан ҳалигача ҳеч қандай хабар йўқ.
Жаноб Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти этиб сайланганидан буён ноҳақ қамалган кўплаб мазлум мусулмонларни озодликка чиқараётган бўлса-да, ўғирлаб кетилганлар ҳақида ҳали ҳеч нарса демади.
Ҳақиқий мўмин-мусулмонлар чин қалблари билан Ягона Аллоҳнинг Ўзидан умидвор бўлиб, бу борада ҳам Аллоҳ ирода этган вақт-соат етиб келиб албатта адолат ўрнатилади, деб кутиб турмоқдалар ва шу йўлда қўлларидан келганича ҳаракат қилмоқдалар.
Имтиҳон дунёсида кўплаб мусибатларга бардош бериб яшаган Раҳбархон ая ўз жигари Оқилжон домла ҳақида охирги 14 йил давомида ҳеч қандай хабар топа олмасдан ўтдилар. Энди мазлума она ва мазлум фарзанднинг дийдор учравшулари жаннатга қолди, иншоаллоҳ.
Бу дунёда энг оғир имтиҳонларга, турли-туман бало-кулфатларга гирифтор бўлсалар ҳам Аллоҳ учун сабр қилган зотлар жаннатда пайғамбарларга энг яқин даражотларга – энг олий мақому мартабаларга кўтариладилар.
Барча ишлари ҳикматли Парвардигор ўғирланиб кетган жамики мусулмонларга тезроқ нажот берсин, зурриётларидан яна имом Бухорий, имом Термизийлардек буюк алломалар етишиб чиқишини насиб этсин …
Алоқадор мавзулар:
Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Ал-Жибрин вафот этдилар
Абдулҳаким қори ота боқий оламга риҳлат қилдилар
Шайх Обидхон қорининг волидалари Муҳаррамхон ая раҳимаҳаллоҳ
Устоз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф боқий оламга риҳлат қилдилар
Тўхтабой масжиди фаолларидан Абдураҳмон ака Охиратга риҳлат қилдилар
Шайх Абдуллатифхон домла Охиратга риҳлат қилдилар
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин
https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg