Кавсар сурасининг мухтасар маънолари
108-сура, Мадина даврида нозил бўлган, 3 оятдан иборат
Раҳмон (меҳрибон) ва Раҳим (раҳмли) Аллоҳ (ибодатга ҳақли ягона Илоҳ) номи билан (бошлайман)
«1. (Эй Расулуллоҳ), албатта Биз сизга (дунё ва охират яхшиликларидан) кўпдан-кўп неъматларни (жумладан, Қиёмат майдонидаги Кавсар ҳавзи ва жаннатдаги Кавсар анҳорини) ато этдик.
2. Бас, сиз Раббингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлик қилинг!
3. Албатта сизни ёмон кўргувчи кимса (Аллоҳга ва Унинг расулига – Ислом динига қарши бўлганлар) келажаги қирқилган (яъни, яхшиликлардан маҳрум этиладиган, ном-нишонсиз йўқ бўлиб кетадиган, тилга олинса ҳам фақат ёмонланадиган кимсалардир)«.
Мавзуга оид:
Кавсар сураси (Нуриддин Обидхон қори ўғли тиловати)
Кавсар сурасига шайх Обидхон қори тафсирлари
Қуръони карим сураларининг мухтасар маънолари силсиласи
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин
https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg