Доим садақа бериб туришнинг осон йўллари
1-ҳадиси шариф:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Одамлар аъзоларининг ҳар бир бўғини учун садақа беришлари лозим. Қуёш чиқадиган ҳар бир кунда икки кишининг ўртасини адолат билан ислоҳ этиш садақадир, маркабига минмоқчи бўлган кишига ёрдам бериш ёки унга бирон матосини (юкларини) ортмоқчи бўлган кишига ёрдам бериш ҳам садақадир, яхши сўз (гўзал муомала) ҳам садақадир, намоз учун ташлайдиган ҳар бир қадами ҳам садақадир ва йўлдан азиятли нарсани олиб ташлаши ҳам садақадир…».
(Имом Бухорий ривоятлари)
2-ҳадиси шариф:
Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Тонг оттирар экансиз, аъзоларингизнинг ҳар бир бўғини учун садақа беришингиз лозим. Тасбиҳ айтиш садақадир, ҳамд айтиш садақадир, таҳлил – «лаа илааҳа иллаллоҳ» айтиш садақадир, такбир айтиш садақадир, яхшиликка буюриш садақадир, ёмонликдан қайтариш садақадир. Зуҳо вақтида (ҳар куни) икки раъкат (нафл намоз) ўқиши шуларнинг ўрнини боса олади».
(Имом Муслим ривоятлари)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•