Йигирма саккизинчи кеча: Тақвонинг Охиратдаги етти самараси.
Тақво неъматининг етти самараси – қисқача айтганда – нималардан иборат? Бу ҳақда ҳар галги одатимиз каби аввалдан хабар қилиб қўйишимиз ҳам мумкин эди-ку, аммо келинг, бугун яхшиси улар тўғрисида ҳар бирининг ўзининг ўрни келганда эшита қоласиз.
Биз Аллоҳ ва Расулуллоҳнинг сўзларидан Охиратда иншоаллоҳ улкан ажрлар олишимизни биламиз. Бироқ уларнинг қандай тарзда, қайси услуб ва кайфиятда, қандай шакл ва кўринишда эканини эса иншлоаллоҳ Қиёмат кунига борганда кўрамиз, биламиз. Бу ҳам бизнинг Охиратга бўлган қизиқишимиз ва муҳаббатимизнинг ортишига сабаб бўлади. Қиёмат кунидан бўлган умидимизни мустаҳкамлайди. Шундай қилиб, биз ҳам ҳозир инсонлардан талаб қилинган тақво фазилатининг Охиратда келтирадиган етти хил самараси сарлавҳаларини кетма-кет санамаймиз, балки бирма-бир уларнинг баёнига киришамиз.
Podcast: Play in new window | Download