Қариндошлик ва насаб шажарасини ўрганиш

Бўлимлар: 02. Ҳадис

(1)
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
 
«تعلموا من أنسابكم ما تصِلون به أرحامكم، فإن صلة الرحِمِ محبة في الأهل، مثراة في المال، منسأة في الأثر»
 
(صحيح سنن الترمذي 2/190 حديث رقم 1612)
 
«Қариндош-уруғларингизга «силаи раҳм» (яхшилик билан алоқада бўлиш ҳуқуқи)ни бажо эта олишингиз учун насабингизни ўрганинглар.

Зеро, «силаи раҳм – (қариндошлар ҳуқуқини бажо этиш, борди-келди қилиб туриш) аҳл-оиладаги меҳр-муҳаббатни, ризқу насибаларни зиёда қилади ва ажални кечиктиради (узоқ ва баракали умр кўришга сабаб бўлади)».
 
(Саҳиҳи Сунани Термизий: 2/190, 1612-ҳадис)
.
 
(2)
 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят.
 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
 
«اعرفوا أنسابكم تصلوا أرحامكم، فإنه لا قُرْبَ بالرحم إذا قطعت، وإن كانت قريبةً، ولا بعد بها إذا وصلت وإن كانت بعيدة»
 
أخرجه الطيالسي (في مسنده) والحاكم ، وانظر السلسلة الصحيحة: 1/498 حديث رقم 277
 
«Насабларингизни таниб-билиб олинглар (қариндошлик шажараларини яхшилаб ўрганинглар), ана шунда сизлар қариндошларингиз билан «силаи раҳм» (яхшилик ила борди-келди) қила оласизлар. Қариндошлар билан алоқа узилиб қоладиган бўлса, улар билан ҳеч қандай яқинлик-қариндошлик деган нарса қолмайди, гарчи яқин қариндош бўлишса ҳам. Қариндошларга «силаи раҳм» қилиб турилса, узоқ қариндош деган нарса бўлмайди, гарчи ҳар қанча узоқ қариндош бўлишса ҳам».
 
(Имом Таёлисий ва имом Ҳоким ривоятлари. Силсилаи саҳиҳа: 1/498, 277-ҳадис)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози телеграм канали

https://telegram.me/islomovozi