Она, она ва яна ОНА (ҳадис ва қисса)

(1)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят:

جاء رجلٌ إلى رسولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فقال: يا رسولَ اللهِ، من أحقُّ الناسِ بحُسنِ صَحابتي؟ قال: أُمُّك. قال: ثم من؟ قال: ثم أُمُّك. قال: ثم من؟ قال: ثم أُمُّك. قال: ثم من؟ قال: ثم أبوك.

رواه البخاري ومسلم وغيرهما

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бир киши келиб қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

Эй Расулуллоҳ, менинг гўзал ҳамроҳлигимга (яъни, яхши муомалам билан бирга яшаб ва хизматида бўлиб юришимга) энг ҳақли инсон ким?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:

«ОНАНГ (энг ҳақли инсон)»

У киши яна сўради: Кейинчи?

Расулуллоҳ яна жавоб бердилар:

«Сўнг яна ОНАНГ!»

У киши яна сўради: Кейинчи?

Расулуллоҳ яна жавоб бердилар:

«Сўнг яна ОНАНГ!»

У киши яна сўради: Кейинчи?

Расулуллоҳ жавоб бердилар:

«Кейин ОТАНГ!»

(Бухорий,  Муслим ва бошқа муҳаддислар ривоят қилишган)

 

(2)

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят:

أُمُّ حارثَةَ بنِ سُراقَةَ، أتتِ النبي صلَّى اللهُ عليه وسلَّم فقالتْ : يا نَبيَّ اللَّهِ، ألا تُحدِّثُني عن حارثَةَ_ وكان قُتِلَ يومَ بَدرٍ، أصابَهُ سهمٌ غَرْبٌ_ فإن كان في الجنةِ صَبَرتُ، وإنْ كان غيرَ ذلك، اجتَهَدتُ عليهِ في البُكاءِ ؟ قال : «يا أُمَّ حارثَةَ إنها جِنانٌ في الجنَّةِ، وإنَّ ابنَكِ أصابَ الفِردَوسَ الأعْلَى» .

رواه البخاري والترمذي وغيرهما

Бадр ғазотида дайди ўқ тегиб ҳалок бўлган Ҳориса ибн Суроқа розияллоҳу анҳунинг онаси Рубаййиъ розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб шундай мурожаат қилди:

Эй Аллоҳнинг пайғамбари! Менга Ҳориса ҳақида хабар берасизми? Агар у жаннатда бўлса сабр қиламан. Аммо дўзахга тушадиган бўлса бор кучим билан (дод-вой қилиб) йиғлайман!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:

«Эй Умму Ҳориса! Жаннатда (бир эмас, сон-саноқсиз) жаннатлар бор! Сенинг ўғлинг Фирдавси аъло (Энг олий даражадаги жаннат – Фирдавс жаннати)га кўтарилди!».

(Бухорий ва Термизий ривоятлари)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози телеграм канали

https://telegram.me/islomovozi