Масад сурасининг мухтасар маънолари
111-сура, Маккада нозил бўлган, 5 оятдан иборат. Бу сурада Муҳаммад алайҳиссаломнинг амакилари бўла туриб у зотга жуда кўп азийятлар етказган «Абу лаҳаб – алангали олов отаси » деган лақабга эга бўлган ашаддий кофирлардан бири ва унинг куфрда ундан қолишмайдиган хотини ҳақида сўз боради. Сура «Масад – Пишиқ тола» деб аталган
Раҳмон (меҳрибон) ва Раҳим (раҳмли) Аллоҳ (ибодатга ҳақли Ягона Илоҳ) номи билан (бошлайман)
«1. Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай – ҳалок бўлгай! (Аниқки) у (яъни, Абу Лаҳаб албатта) қуриди – ҳалок бўлди!
2. Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга нима фойда берди?! (Дўзахдан қутулиши учун ҳеч қадай фойда бермади).
3-4-5. Яқинда у ва унинг ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан эшилган арқон бўлган хотини (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак!».
Изоҳ:
Абу лаҳабнинг хотини «Умми Жамил Арво бинти Ҳарб» доимо одамларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши гиж-гижлаб, у зотга азият бериш учун тиканли ўтин тўплаб келгани ва адоват оловини ёқиб юргани сабабли Қуръон уни «ўтин орқалаган» деб сифатлади ва дўзахга ҳам эри билан бирга худди ўша ҳолида кириши, эри янада қаттиқроқ азобланишига сабабчи бўлиши ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид:
Қуръони карим сураларининг мухтасар маънолари силсиласи
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози телеграм канали
https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg