Қуръони карим лаззати

ISLOM OVOZI

Аллоҳга қасамки, Қуръони каримнинг маъноларини англаб, холис ният билан ўқийдиган инсон учун бу коинотда ушбу неъматдан кўра улканроқ ва лаззатлироқ бахт-саодат йўқ.

Айниқса, шаръий илмлардан ҳам «кавний» (коинотдаги мавжудотлар, махлуқотлар ва инсониятга тааллуқли) илмлардан ҳам оз-моз бўлса ҳам бохабар бўлган ҳолингизда тиловат қилсангиз ҳақиқий ва абадий жаннатга кириб қолгандек бўласиз.

Ундаги ширин туйғуларни дунёдаги барча адиблару шоирлар биргалашиб тасвирлаб беришга ҳаракат қилишса ҳам барибир етарли даражада баён қилиб бера олишмайди. Зеро, тил қалбга нисбатан жуда ҳам ожиздир.

Иншоаллоҳ, Меҳрибон Раббимиз умримизни баракали қилиб берса, озгина-озгинадан аста-аста бўлса ҳам биргаликда Қуръони карим сабоқларидан баҳраманд бўлиб турамиз.

Қуръони каримнинг сон-саноқсиз мўъжизаларидан бири, уни ҳар қанча такрорласангиз ҳам асло малолланмайсиз, аксинча «қанийди яна ҳам кўпроқ такрорлай олсам эди…», деб тўхтовсиз ҳавас қилиб яшайсиз ва ҳар сафар янги-янги ҳикматлару ибратларни англаб борасиз, агар УЙҒОҚ ҚАЛБ соҳиби бўлсангиз.

{أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ ٱلۡقُرۡءَانَ أَمۡ عَلَىٰ قُلُوبٍ أَقۡفَالُهَآ}

[محمد: 24]

«Ахир улар Қуръонни тадаббур қилмайдиларми (Қуръони карим маънолари, аҳкомлари, хабарлари ва мўъжизалари ҳақида фикр юритмайдиларми) ?! Балки (айрим) қалбларга унинг қулфлари (осиб) қўйилгандир, (шунинг учун у диллар Қуръони карим ҳақиқатларини англаб етишдан маҳрум бўлиб ётгандир)?!»

(Муҳаммад сураси, 24-оят)

 

Мавзуга оид:

Қуръони карим сураларининг мухтасар маънолари силсиласи

 

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози телеграм канали

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg