Бутун уммат учун шошилинч васият ва хушхабар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга қарата шундай дедилар:

«من يأخذُ عنِّي هؤلاءِ الكلماتِ فيعمَلُ بِهنَّ أو يعلِّمُ من يعملُ بِهنَّ»

«Мендан қуйидаги калималарни (насиҳатларни) ким қабул қилиб олади, уларга амал қилади ва амал қиладиганларга ўргатади?»

Дарҳол (биринчи бўлиб) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Мен, эй Расулуллоҳ» дедилар.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Ҳурайранинг қўлини ушлаб ҳар бир бармоққа биттадан санаб шундай дедилар:

(1) اتَّقِ المحارمَ تَكن أعبدَ النَّاسِ، (2) وارضَ بما قسمَ اللهُ لَكَ تَكن أغنى النَّاسِ (3) وأحسِن إلى جارِكَ تَكُن مؤمنًا، (4) وأحبَّ للنَّاسِ ما تحبُّ لنفسِكَ تَكن مسلِمًا (5) ولا تُكثرِ الضَّحِكَ فإنَّ كثرةَ الضَّحِكِ تميتُ القلبَ»

رواه الترمذي، حديث حسن

«1. (Барча) ҳаром нарсалардан тақво қилгин, шунда сен одамлар ичидаги энг афзал обид (тоат-ибодатли, Аллоҳ таолога энг яқин банда) бўласан. 2. Аллоҳ сенга нима берган бўлса (хоҳ кўп хоҳ кам, хоҳ шодлик хоҳ мусибат бўлсин) рози бўлгин, шунда сен энг бой (Аллоҳдан ўзга барчадан беҳожат) инсон бўласан. 3. Қўшнингга яхшилик қилгин, шунда сен (ҳақиқий) мўмин бўласан. 4. Ўзинг учун суйган нарсаларингни бошқа одамлар учун ҳам яхши кўргин, шунда сен (ҳақиқий) мусулмон бўласан. 5. Кўп кулмагин! Зеро кўп кулиш (ҳадеб кулавериш) қалбни ўлдиради!».

(Имом Термизий ривоятлари, ҳасан ҳадис)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg