Ихлос сурасининг мухтасар маънолари

Мусҳафи шариф тартиби бўйича 112-сура, тўрт оятдан иборат, Маккаи мукаррамада нозил бўлган, жуда кўп фазилатларга эга

Раҳмон (меҳрибон) ва Раҳим (раҳмли) Аллоҳ (ибодатга ҳақли Ягона Илоҳ) номи билан (бошлайман)

1. (Эй Расулуллоҳ), айтинг: «У – Аллоҳ Бирдир. (Яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқ. У Яккаю Ягона Зотдир).

2. Аллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчи энг буюк раҳбардир (барча ҳожатлар Ундан сўралади, У Зот эса ҳеч кимга муҳтож эмас).

3. У туғмаган ва туғилмаган (Аллоҳнинг ҳеч қандай фарзанди ҳам ота-онаси ҳам йўқ – азалий ва абадий бўлган Зотдир).

4. Ва У зотга тенг келадиган ёки ўхшаш бўла оладиган ҳеч ким йўқ».

 

Изоҳ:

Бу буюк сура одамларга Аллоҳ таолони қандай танишни ва У зотга ихлос – чин ва холис ният билан  эътиқод қилишни ўргатади. Бу сура бир гуруҳ Макка мушриклари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келишиб: «Раббинг таъриф-тавсифини, насл-насабини айтиб берчи, деб сўрашганида, ўшаларга жавобан нозил бўлгани ривоят қилинган.

 

Мавзуга оид:

Қуръони карим сураларининг мухтасар маънолари силсиласи

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi