“Уламоларга тарқатинг, мен берганимни айтманг!”

Имом Туъма ибн Амр Ал-Жаъфарий раҳимаҳуллоҳ айтади:

Имрон ибн Мусо ибн Талҳа (Талҳа розияллоҳу анҳу набиралари) менга бот-бот минг динор – икки минг динор қилиб, тўплаб-тўплаб олиб келиб: “Биродарларингизга тарқатинг ва мен тарафимдан эканлигини айтманг”, дерди.

Яна Имрон ибн Мусо ибн Талҳа айтардики:

“Қачон сизни кўрсам, ҳожатларимни бажо этиб турганингиз учун, менинг устимда сизнинг фазлингиз-яхшиликларингиз кўплиги ёдимга тушади”.

Буни шарҳлаб Туъма Ал-Жаъфарий раҳимаҳуллоҳ шундай дейди:

У кишининг ҳожатларини бажо этишим шу эдики, динору дирҳамларни менга бериб борсалар-у, мен уларни фуқаҳоларга – уламоларга тарқатиб турсам.

Манба:

Имом Ибн Абид-Дунёнинг “Ал-Ихвон” (Биродарлар) китоби: 208-бет, 166-ривоят

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi