Меҳмон ва дуо – илоҳий барака
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси ҳикмат ва ибрат билан тўлиб-тошган хазиналардан иборат.
Мисол учун, қуйидаги қисқагина қиссанинг ўзидан қанча-қанча фойдалар олишимиз мумкин.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят.
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга меҳмон келган пайт барча аёлларидан «уйда бирон таом борми» деб сўрадилар, бироқ биронталарининг ҳужраларида ҳеч қандай таом йўқ эди
.
Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги дуони ўқидилар:
«اَللَّهمَّ إنِّي أسْأَلُكَ مِن فَضْلِكَ وَرَحْمَتِكَ ؛ فإنَّهُ لاَ يَمْلِكُهُا إلَّا أنتَ»
«Эй Аллоҳ, Сен фазлинг ва марҳаматингдан ато этишингни сўрайман, зеро унга Ўзингдан бошқа ҳеч ким эгалик қилолмайди».
Дуони ўқиб бўлишлари биланоқ оловда (худди кабобга ўхшатиб) пиширилган бир қўй ҳадя-совға қилинди.
Уни кўриб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
«Мана бу Аллоҳнинг фазли-карамидандир. Биз, У Зотнинг марҳаматини ҳам кутмоқдамиз».
(Ҳайсамий «Мажмауз-завоид»да: 10/162, Абу Нуайм «Ҳилятул-авлиё» (Авлиёлар зийнати)да: 7/280 саҳиҳ санад билан ривоят қилишган)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•