Новвойликни «эплолмай» калтак еган имом
Уламолар ҳаётидан ибратлар
Табаа тобеийлардан бўлган улуғ аллома, муҳаддис ва фақиҳ Суфён Ас-Саврий бир туя олиб сотувчига Маккаи мукаррамага етиб олиш эвазига хизматга ёлланди.
Йўлда туякаш (хўжайин) Суфёндан нон пишириб беришни талаб қилди. Бироқ, имом пиширган нон яхши чиқмади. Хўжайин бундан ғазабланиб имом Суфённи (қамчин билан) савалади.
Маккаи мукаррамага етиб боришгач мусулмонлар ва толиби илмлар имом Суфён Ас-Савирий атрофига жамланиб дарс олиш ва фатво сўрашга киришиб кетдилар.
Буни кўрган туякаш одамлардан «бу киши ким эди» деб сўради.
«Бу муҳаддис, фақиҳ, зоҳид, камтар, ҳақ устида Аллоҳдан ўзга ҳеч кимдан қўрқмайдиган имом Суфён Ас-Саврий …», деган мазмундаги жавобларни эшитгач, қилмишига ачинган ҳолида имом Суфён ҳузурига келиб:
«Мени кечиринг эй Абу Абдуллоҳ, сизни танимаган эдим» деди.
Суфён Ас-Саврий раҳимаҳуллоҳ унга шундай жавоб берди:
«Одамларнинг озиқ-овқатини бузиб қўйган кимса аслида бундан ҳам қаттиқроқ жазоланиши мумкин».
Ибрат:
Ушбу қиссани таржима қилар эканман, сарлавҳасини “БУЮКЛИК СИРИ” деб номламоқчи ҳам бўлдим. Зеро, ана шундай улуғ зотларни буюк мақомларга кўтарган хислатлардан бири уларнинг мана шундай камтарликлари, гўзал ахлоқлари, Аллоҳ йўлида ихлосли, ҳикматли ва сабр-бардошли бўлганликларидир.
Манбалар:
– Имом Аҳмад Ал-Ижлийнинг «Ас-Сиқот» китоби: 1/419
– Имом Заҳабийнинг «Тарихул Ислом» китоби: 10/231
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•