Шайх Абдуллатифхон домла Охиратга риҳлат қилдилар
«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун»
«Шубҳасиз, барчамиз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта ҳаммамиз У Зотнинг ҳузурига қайтгувчимиз»
Бугун Наманган шаҳрида машҳур уламо шайх Абдуллатифхон Султонмаҳмуд ҳазратлари фоний дунёни тарк этиб, боқий оламга риҳлат қилдилар.
Меҳрибон Раббимиз марҳум устозимизни Ўз раҳматига олсин, Аллоҳ йўлида тақдим этган узоқ йиллик хизматлари учун Фирдавс жаннатларида чексиз ажрлар билан мукофотласин.
«Ислом Овози» таҳририяти Абдулатифхон Султонмаҳмуд домланинг барча оила аъзоларига ва бутун Ислом умматига чуқур таъзияларини изҳор этади.
Мухтасар таржимаи ҳол:
Юртимиздаги кўплаб имом-домлаларга устозлик қилган шайх Абдулатифхон Султонмаҳмуд 1930 йил Наманган шаҳрида таваллуд топганлар;
1952 йилдан бошлаб Мир Араб мадрасасида аввал аъло баҳолар билан таҳсил олиб, кейин араб тилидан ўқитувчи сифатида фаолият юритганлар;
1960–1962 йиллари Сурия давлат университетининг Шариат факультетида талаби илмни давом эттирганлар;
1963–1968 йиллари Мир Араб мадрасасида мударрис ва илмий мудир, 1968–1972 йилларда мудир бўлиб ишлаганлар.
Абдулатифхон домла 1973 йил Наманганга қайтиб, «Шайх Эшон» жомеъ масжидида (1977–1980) , кейинчалик «Махдум Эшон» масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаганлар;
1991 йил Наманганда «Мулла Қирғиз» (ҳозирги «Ҳидоя») мадрасаси очилганидан кейин, кўп йиллар ушбу илмий даргоҳда тафсир илмидан дарс бериб келдилар.
2018 йил 9-октябр сешанба куни Наманган шаҳрида вафот этдилар.
Меҳрибон Раббимиздан яна бир бор шайх Абдуллатиф Султонмаҳмуд ҳазратларини Ўз раҳматига олтишини илтижо қилиб қоламиз.
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•