«Ваҳий бошланиши қандай бўлган эди?…» (2-ҳадис)
«Саҳиҳул-Бухорий»дан илмий дарслар силсиласи
(Иккинчи ҳадис)
Имом Бухорий ривоят қилиб деди:
Бизга Абдуллоҳ ибн Юсуф (Тиннийсий) ҳадис ривоят қилиб деди: Бизга Молик (ибн Анас) хабар бериб деди:
Ҳишом ибн Урва ўз отаси (Урва ибн Зубайр)дан ривоят қилди. Отаси Оиша онамиздан ривоят қилди:
Ҳорис ибн Ҳишом розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради:
Эй Расулуллоҳ, сизга ваҳий қандай келади?
Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (жавоб бериб) дедилар:
«Менга ваҳий баъзи вақтларда худди қўнғироқ овозидек (жуда қаттиқ ва оғир бўлиб) келади. Мана шу (яъни, ваҳий шу тарзда келиши) мен учун энг оғиридир. Бас, мен (фаришта) айтган сўзларни (Аллоҳнинг ваҳйини) англаб-ёд олиб бўлганимдан сўнг мендан узилади (мени қўйиб юборади). Яна баъзи вақтларда фаришта (Жаброил) менга бир кишининг қиёфасига кирган ҳолида кўриниб, мен билан сўзлашади ва мен унинг айтаётган нарсаларини (Аллоҳнинг ваҳйини) англаб-ёдлаб оламан».
Оиша розияллоҳу анҳо дедилар:
«Дарқҳақиқат, мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га қаттиқ совуқ кунда ваҳий нозил бўлаётганини кўрдим, (фаришта ваҳийни етказганидан сўнг) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан узилар экан (у зотни ўз ҳолларига қўяр экан), пешоналаридан терлар оқиб турарди».
(Саҳиҳул-Бухорий, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий кела бошлаши қандай бўлган эди?…» деб номланган биринчи боб, 2-ҳадис).
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•