Гўзал тарбия ва манфаатли илм ҳақида енгил эслатма
* Тарбия дейилганда асосан иймоний тарбия ва унинг ёнида жисмоний тарбия ҳам кўзда тутилади.
* Манфаатли илм диний илмларни ҳам дунёвий илмларни ҳам ўз ичига олади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак дуоларида Аллоҳ таолодан манфаатли илм билан гўзал ахлоқ беришини сўраб дуо қилардилар ва доимий ҳаракатда бўлардилар
Саҳиҳ ҳадисларда собит бўлган дуолардан иккитаси қуйидагича :
«اَللَّهُمَّ كَمَا حَسَّنْتَ خَلْقِي فَحَسِّنْ خُلُقِي»
«Эй Аллоҳ, менинг аъзои баданимни гўзал қилиб яратганинг каби, ахлоқимни ҳам гўзал қилиб бергин»
(Аҳмад, Байҳақий ва бошқа муҳаддис имомлар ривоят қилишган)
«اللهمَّ إني أسألُك علمًا نافعًا وأعوذُ بك من علمٍ لا ينفعُ»
«Эй Аллоҳ, мен Сендан манфаатли илм сўрайман, бефойда илмдан эса Ўзинг паноҳ бериб арсагин».
(Насоий ва Ибн Можаҳ ривоятлари)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•