Ҳақ йўлда собит турган зотлардан икки намуа

ISLOM OVOZI

Қуръони карим сабоқлари

Мўмин киши бутун ҳаётида Аллоҳга сиғиниб, доимо дуо-илтижолар қилиб, ҳақ йўлда собитқадам туриб яшайди.

Айниқса, бошига катта-катта имтиҳонлар келган пайт – хоҳ енгилликлар имтиҳони хоҳ мусибатлар имтиҳони бўлсин – Парваригорига яна ҳам кўпроқ яқинлашишга ҳаракат қилади.

Бу борада биз пайғамбарлар ва саҳобалар ҳаётларидан гўзал ибрат-намуналарни ўрганиб туришимиз лозим.

Ушбу қисқагина эслатмада фақат икки пайғамбар ва уларнинг асҳобларидан биттадан намуна келтириш билан чекланамиз.

(1)

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг асҳоби киромлари розияллоҳу анҳум ҳақларида хабар беради:

{يَسْتَبْشِرُونَ بِنِعْمَةٍ مِّنَ اللَّهِ وَفَضْلٍ وَأَنَّ اللَّهَ لَا يُضِيعُ أَجْرَ الْمُؤْمِنِينَ (171) الَّذِينَ اسْتَجَابُوا لِلَّهِ وَالرَّسُولِ مِن بَعْدِ مَا أَصَابَهُمُ الْقَرْحُ ۚ لِلَّذِينَ أَحْسَنُوا مِنْهُمْ وَاتَّقَوْا أَجْرٌ عَظِيمٌ (172) الَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَانًا وَقَالُوا حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ (173) فَانقَلَبُوا بِنِعْمَةٍ مِّنَ اللَّهِ وَفَضْلٍ لَّمْ يَمْسَسْهُمْ سُوءٌ وَاتَّبَعُوا رِضْوَانَ اللَّهِ ۗ وَاللَّهُ ذُو فَضْلٍ عَظِيمٍ (174) إِنَّمَا ذَٰلِكُمُ الشَّيْطَانُ يُخَوِّفُ أَوْلِيَاءَهُ فَلَا تَخَافُوهُمْ وَخَافُونِ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ}

“171. Улар (Аллоҳ йўлида яшаб ўтган зотлар) Аллоҳ томонидан бўлган неъмат ва фазлу карам ҳақида ҳамда мўминларнинг ажри-мукофотини Аллоҳ зое қилмаслиги ҳақида хушхабар берадилар. 172. Улар ўзларига жароҳат етганидан кейин ҳам Аллоҳ ва расулига бўйсунган зотлардир. Ана шундай чиройли итоат қилган ва Аллоҳдан қўрққан зотлар учун улуғ ажр – мукофот бордир. 173. Ундай зотларга айрим кимсалар: «Дарҳақиқат, одамлар сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаб (бостириб келишмоқда), бас, улардан қўрқингиз!», деганларида бу гап уларнинг иймонларини янада зиёда қилди ва: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи кифоя. У Зот энг яхши ишончли вакилдир!», дедилар. 174. Бас, у юришдан бирон нохушлик етмай, Аллоҳнинг неъмат ва фазли билан қайтдилар. Улар Аллоҳнинг ризолигини истадилар. Аллоҳ эса улуғ фазлу марҳамат эгасидир. 175. Албатта, ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофиру золимлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!”.

 

(2)

Аъроф сурасида эса, Мусо алайҳиссалом ва сеҳргарликни ташлаб, ҳақ йўлга эргашган зотлар ҳақида хабар бериб айтадики:

{وَأُلْقِيَ السَّحَرَةُ سَاجِدِينَ (120) قَالُوا آمَنَّا بِرَبِّ الْعَالَمِينَ (121) رَبِّ مُوسَىٰ وَهَارُونَ (122) قَالَ فِرْعَوْنُ آمَنتُم بِهِ قَبْلَ أَنْ آذَنَ لَكُمْ ۖ إِنَّ هَٰذَا لَمَكْرٌ مَّكَرْتُمُوهُ فِي الْمَدِينَةِ لِتُخْرِجُوا مِنْهَا أَهْلَهَا ۖ فَسَوْفَ تَعْلَمُونَ (123) لَأُقَطِّعَنَّ أَيْدِيَكُمْ وَأَرْجُلَكُم مِّنْ خِلَافٍ ثُمَّ لَأُصَلِّبَنَّكُمْ أَجْمَعِينَ (124) قَالُوا إِنَّا إِلَىٰ رَبِّنَا مُنقَلِبُونَ (125) وَمَا تَنقِمُ مِنَّا إِلَّا أَنْ آمَنَّا بِآيَاتِ رَبِّنَا لَمَّا جَاءَتْنَا ۚ رَبَّنَا أَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْرًا وَتَوَفَّنَا مُسْلِمِينَ (126) وَقَالَ الْمَلَأُ مِن قَوْمِ فِرْعَوْنَ أَتَذَرُ مُوسَىٰ وَقَوْمَهُ لِيُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ وَيَذَرَكَ وَآلِهَتَكَ ۚ قَالَ سَنُقَتِّلُ أَبْنَاءَهُمْ وَنَسْتَحْيِي نِسَاءَهُمْ وَإِنَّا فَوْقَهُمْ قَاهِرُونَ (127) قَالَ مُوسَىٰ لِقَوْمِهِ اسْتَعِينُوا بِاللَّهِ وَاصْبِرُوا ۖ إِنَّ الْأَرْضَ لِلَّهِ يُورِثُهَا مَن يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ ۖ وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ}

“120. (Шу пайт) у сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида ерга йиқилиб (тавбага шошилдилар) : 121-122. «Барча оламларнинг Раббисига – Мусо ва Ҳоруннинг Парвардигорига иймон келтирдик», дедилар. 123-124. Фиръавн айтди: «Мен изн бермай туриб унга иймон келтирдингизми?! Шубҳасиз, бу (қилмишингиз) ушбу шаҳардан унинг аҳолисини (ҳайдаб) чиқариш учун қилган макрингиздир. Энди яқинда билурсиз; Албатта оёқ-қўлларингизни қарама-қаршисига (ўнг қўл, чап оёғингизни ё чап қўл, ўнг оёғингизни) кесиб ташлайман, сўнгра сизларнинг барчангизни дорга осаман!». 125-126. Улар дедилар: «Бизлар албатта Парвардигоримизга қайтгувчимиз (бас, сен бизни ўлим билан қўрқита олмайсан). Сен эса (эй Фиръавн) биздан фақатгина Парвардигоримизнинг оятлари келганда уларга иймон келтирганимиз учунгина ўч олмоқдасан! Эй Парвардигоримиз, устимиздан сабру матонатни ёғдиргин ва бизларни фақат мусулмон бўлган ҳолимизда вафот этдиргин!» 127. (Шунда) Фиръавн қавмидан бўлган одамлар: «(Эй Фиръавн), Мусо ва қавмининг Ерда бузғунчилик қилиб юришига ҳамда сени ва худоларингни тарк этишига қўйиб берасанми?» дейишганида, у деди: «Уларнинг ўғилларини ўлдириб, аёлларини тирик қолдиражакмиз. Албатта, биз уларнинг устида ғолибдурмиз». 128. Мусо қавмига деди: «Аллоҳдан мадад тилаб, (иймонда, ҳақ йўлда собитқадам туриш учун) сабр-тоқат қилингиз! Бу Ер шак-шубҳасиз, Аллоҳникидир. Уни Ўзи хоҳлаган бандаларига мерос қилиб берур. Оқибат-натижа эса тақводорларники (Ягона Аллоҳдан қўрққанларники) бўлур»”.

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg