Дуо китоб муаллифи Саид ибн Али Ал-Қаҳтоний вафот этди
«Инна лиллаҳи ва инна илайҳирожиъун»
(Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта барчамиз У Зотнинг ҳузурига қайтгувчимиз)
Бугунги кунда Ислом оламида жуда ҳам кенг тарқалган энг машҳур дуо китоб – «Ҳиснул-Муслим» (Мусулмон қўрғони) деб номланган рисола муаллифи шайх Саид ибн Али ибн Ваҳф Ал-Қаҳтоний 67 ёшида вафот этди. Аллоҳ таоло Ўз раҳмати-мағфиратига олсин, Фирдавс жаннатларига дохил қилсин, барчамизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳамроҳ ва ҳамсуҳбат бўлиш шарафига муяссар этсин…
Бу киши 30 йил муқаддам тасниф этган «Ҳиснул-Муслим» (Мусулмон қўрғони) китоби дунё бўйлаб қарийб 50 та тилга таржима қилинган ва миллионлаб нусхаларда қайта-қайта чоп этилган.
Китобнинг бу даражада кенг тарқалишининг асосий сабаби авваламбор Аллоҳнинг Ўз ҳикматига биноан шундай тақдир этиши, қолаверса муаллиф Қуръони карим ва фақат саҳиҳ ҳадисларда собит бўлган кундалик дуолар билан чекланганлиги ва жуда ҳам кўп уламолар бу рисоланинг ишончли тўплам эканлигига гувоҳлик берганликларидир.
Аллоҳ таолога яна бир бор илтижо қиламизки, муаллифни Ўз раҳматига олсин, жаннатда олий мақомларга кўтарсин…
«Ҳиснул-Муслим» китобининг ўзбекча изоҳли таржимаси
Муаллифнинг сайтидаги «Ҳиснул-Муслим» таржималари саҳифаси
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg