Нажот кемаси – Суннати Набавийя

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига амал қилишимиз зарурлигини баён этган кўпдан-кўп ояти карималарнинг баъзилари билан танишамиз:

{قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ ۗ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ (31) قُلْ أَطِيعُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ ۖ فَإِن تَوَلَّوْا فَإِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْكَافِرِينَ}

آل عمران: 31-32

«(Эй Расулуллоҳ Муҳаммад алайҳиссалом, одамларга) айтинг: «Агар Аллоҳни (чиндан) яхши кўрадиган бўлсангиз, бас, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ Ал-Ғафур (гуноҳларни мағфират қилгувчи), Ар-Раҳийм (бандаларга меҳрибон) Зотдир. Айтинг (эй Расулуллоҳ ) : «Аллоҳ ва пайғамбарга итоат қилингиз!» Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ (бундай) кофирларни севмас«.

(Оли Имрон, 31-32)

{يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنكُمْ ۖ فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا}

النساء: 59

«Эй иймон келтирган зотлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва Пайғамбарга итоат қилингиз ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни, мусулмон) раҳбарларга ҳам (итоат қилингиз)! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, – агар ҳақиқатан Аллоҳга ва Охират Кунига ишонсангиз – у нарсани Аллоҳга ва Пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир».

(Нисо, 59)

{فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا}

النساء: 65

«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар».
(Нисо, 65)

{وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ ۗ وَمَن يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا مُّبِينًا}

الأحزاب: 36

«Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас, у очиқдан-очиқ залолатга кетибди».
(Аҳзоб, 36)

{وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُوا ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ ۖ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ}

الحشر: 7

«Пайғамбар сизларга берган нарсани олинглар, у сизларни нимадан қайтарса, бас, (ўша нарсадан) қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир!».

(Ҳашр,7)

 

Мазҳаббошлардан иқтибослар:

Шу ўринда барча уламолар томонидан эътироф этилган мазҳаббошларнинг ҳам Суннати Набавийя аҳамияти ҳақида айтган сўзларидан айрим иқтибосларни келтириб ўтамиз:

(1) Имом аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Ҳадис (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифлари) саҳиҳ бўлса, бас, ана шу менинг мазҳабимдир!».

(Ҳошияти Ибн Обидийн китоби)

 

(3) Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ ҳам худди шундай деб айтганлар.

(Имом Нававийнинг «Ал-Мажмуъ» китоби)

 

(2) Имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Суннат (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатлари гўё) Нуҳ (алайҳиссалом)нинг кемасидир. Ким унга минса (эргашса) албатта нажот топади, ким ундан ортда қолса (суннатга эргашмаса) албатта (залолат уммонига) ғарқ бўлади!».

(«Заммул калом ва аҳлиҳи» китоби: 885-риоят, Тарихи Димашқ: 9/14, Тарихи Бағдод: 7/336)

 

(4) Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Кимки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини рад этса, бас, у ҳалокат жарлигига қулаётган бўлур!».

(Имом Лолакоийнинг «Шарҳи эътиқоди аҳли Суннат» китоби)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg