Сиз яхшилик калитимисиз ёки ёмонлик?
(Мухтор ҳадислар туркуми)
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
إنَّ منَ النَّاسِ مفاتيحَ للخيرِ ، مغاليقَ للشَّرِّ ، وإنَّ منَ النَّاسِ مفاتيحَ للشَّرِّ مغاليقَ للخيرِ ، فَطوبى لمن جعلَ اللَّهُ مفاتيحَ الخيرِ على يدَيهِ ، وويلٌ لمن جَعلَ اللَّهُ مفاتيحَ الشَّرِّ على يديهِ
«Шундай инсонлар борки, улар яхшилик-эзгулик (йўллари)ни очиб берувчи калитлардир ва ёмонлик (йўллари)ни ёпиб қўйгувчи қулфлардир. Яна шундай инсонлар борки, улар ёмонлик-ёвузлик (йўллари)ни очиб берувчи калитлар, яхшилик (йўллари)ни беркитиб қўйгувчи қулфлардир. Аллоҳ яхшилик калитларини кимнинг қўлига муяссар қилиб қўйган бўлса, унга Тувбо – Жаннат бўлсин, ёмонлик калитларини кимнинг қўлига битиб қўйган бўлса (ёмонлик йўлларини очиб берувчи кимса қилиб қўйган бўлса), унга вайл – дўзах бўлсин».
(Саҳиҳи Ибн Можаҳ, 195-ҳадис)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•