Ёзинг, ёдланг ва амал қилинг!
Имом Халил ибн Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтади:
“(Илму маърифатдан) нимаики нарсани эшитган бўлсам албатта ёзиб олардим, ёзган нарсаларимни албатта ёдлардим, ёдлаган нарсаларимдан албатта фойдаланардим (яъни, ўрганган илмларимга амал қилар эдим)”.
(Имом Хатиб Бағдодий раҳимаҳуллоҳнинг “Тақйидул илм” китоби: 1/114)
* Халил ибн Аҳмаднинг қисқача таржимаи ҳоллари:
Имом Халил ибн Аҳмад Ал-Фароҳийдий 100 ҳижрий (718 милодий) санада таваллуд топиб, 173 ҳижрий (789 милодий) йилда вафот этган.
Араб тили илмлари бўйича энг буюк имомлардан бири, Аруз илми (шеър ёзиш қоидалари ва вазнлари) асосчиси. Илм билан бирга тақво ва гўзал ахлоқу одобларга эга бўлган буюк имом.
Имом Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтади:
“Олтину мушк-анбардан яралган исонни кўрмоқчи бўлган киши Халил ибн Аҳмадга қарасин”.
(Имом Ибн Хилликон раҳимаҳуллоҳнинг “Вафаётул аъён” китоби)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•