2018 йил Ошуро рўзаси келаётган пайшанба куни

ISLOM OVOZI

Ўтган сешанба (2018 йил 11-сентябр) янги 1440 ҳижрий сананинг биринчи ойи – муборак муҳаррам ойи бошланди.

Шундай экан, бу йилги Тосуо (9-муҳаррам) 2018 йил 19-сентябр чоршанба куни, Ошуро (10-муҳаррам) эса унинг эртаси 20-сентябр пайшанба кунига тўғри келади.

Маълумки, муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўза тутиш суннат, ўтган бир йиллик гуноҳларимиз кечирилишига ва улуғ савоблар ёзилишига сабаб бўлади, иншоаллоҳ.

Аллоҳ барчалармизни манфаатли илмлар ва солиҳ амалларга муваффақ қилиб, Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин.

Ошуро (муҳаррам ойининг ўнинчи куни) Исломдаги улуғ айёмлардан биридир.

Ошуро кунида Аллоҳ таоло инсоният тарихидаги энг машҳур золим подшоҳ Фиръавнни ва унинг ваҳший аскарларини денгизга ғарқ қилиб, Мусо алайҳиссалом ва у кишига эргашган мўминларга Ўз ҳузуридан нажот ва нусрат ато этган.

Шу боисдан Мусо алайҳиссалом Меҳрибон Парвардигор Аллоҳ таолога шукроналар айтиб, ҳар йили ана шу кунда рўза тутар эдилар.

Кейин охири замон пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом келганларида «Мусога энг ҳақли (энг вафодор биродар) бўлган уммат бизмиз» деганлар ва барча мўмин-мусулмонларни ушбу кунда рўза тутишга тарғиб этганлар.

Ўзларини «биз Мусо умматимиз» деб даъво қиладиган, аммо Мусо алайҳиссалом олиб келган ҳақ динни ўзгартириб, Аллоҳнинг китоби – Тавротни ҳам бузиб ташлаган яҳудийларга ўхшаб қолмаслигимиз учун фақат Ошуро кунининг ўзини эмас, балки Тосуо кунини ҳам қўшиб (икки кун қилиб) рўза тутиш афзаллиги ҳадисларда баён қилинган.

Қуйидаги ҳаволалар орқали устозимиз Обидхон қори аканинг ушбу мавзуга оид суҳбатларидан кенгроқ фойдалар олишни тавсия этамиз, Аллоҳ у кишига шифои комил ато этсин:

Ошуро – йилнинг қутлуғ куни

Ошуро рўзаси ҳақида 10 ҳадис

Сафарда Ошуро рўзасини тутиш жоизми?

Ошуро рўзасининг фазилати ҳақида эслатма

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi