Мактабда рўмолсиз юришга рози бўлманг, муслималар!
Юртимизда рўй бераётган баъзи адолатсизликларни, ўқув юртларида қизларнинг лозимини ва рўмолини ман қилиш йўлидаги ноқонуний ҳаракатларни мусулмон халқ вакили сифатида биз ҳам қоралаймиз.
Айни дамда муслима қизларни мактабга ва барча ўқув юртларига борганларида Аллоҳнинг фармонига итоат этиб, авратларини беркитадиган либосларини асло ечмасликка даъват этамиз. Бу ҳар бир фуқоронинг конститутция билан кафолатланган ҳуқуқи ҳамдир. Бунга қаршилик қилиш динга ҳам конститутцияга ҳам зиддир.
Қайси мактаб директори ёки масъул ходими қизларнинг лозими ва рўмолига қаршилик кўрсатса, ота-оналар ўз фарзандларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, ноҳақликка қарши курашишлари фарз ва қарздир. Улар албатта маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш ташкилотларига мурожаат этиб, уларнинг бу масалага эътиборларини қаратишга ва ушбу зулмнинг олдини олишга чақиришларини тарғиб этамиз.
Мавзуга оид:
Опа-сингилларимизга ҳижоб оятларини ўргатайлик
ҲАРОМ ВА ЗУЛМ ҚАРШИСИДА ЖИМ ТУРИШ ИЛОҲИЙ ЛАЪНАТГА ГИРИФТОР ҚИЛАДИ
Аллоҳ таоло Моида сурасида хабар беради:
«78. Бани Исроил орасидан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Ийсо ибн Марям тилида лаънатлангандирлар. Бунга сабаб уларнинг осийлик қилишлари ва тажовузкор бўлганларидир. 79. Улар бир-бирларини қилган мункар – гуноҳ (зулм ва ҳаром) ишлардан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш! 80. Улардан кўплари кофир бўлган кимсаларни дўст тутганларини кўрасиз. Уларга ўз нафслари нақадар ёмон нарсани – Аллоҳнинг ғазабини келтирди. Энди улар доимий азобда қолгувчидирлар».
Ҳузайфа ибн Ал-Ямон розияллоҳу анҳумодан ривоят.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасам! Ё яхшиликка буюрасизлар, мункар – гуноҳ ишлардан қайтарасизлар ёки (агар амри маъруф ва наҳий мункар қилмасангизлар) яқинда Аллоҳ сизларнинг устингизга Ўзининг уқубатини – балою азобларини юборади, бас, (ана шу пайт) сизлар У Зотга дуо-илтижо қилсангизлар ҳам (дуоларингиз) қабул бўлмай қолади!».
(Имом Термизий ривоятлари)
Абу Саид Ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Сизлардан кимки бир мункар (ҳаром ва зулм) ишни кўрса, бас, уни қўли билан тўхтатсин! Агар бунга қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин! Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, қалби билан рад этсин. Бу (виждон ранжиши билан кифояланиш) иймоннинг энг заиф – суст ҳолатидир!».
(Имом Муслим ривоятлари)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•