Қисқа, бебаҳо ва шошилинч, бутун дунё аҳлига: Арафа лаҳзасига тайёрмисиз?

Islom Ovozi

Арафа куни бошланишига бир неча соат қолди холос. (Бу йилги Арафа 2018 йил 20-август душанба кунига тўғри келяпти).

  • Йил давомидаги энг улуғ куннинг ҳар бир сониясини ғанимат билиб қолайлик, Айниқса асрдан шомгача бўлган бебаҳо лаҳза (2-3 соатлик фурсат)ни дунё ишларига чалғиш билан бой бериб қўймайлик!

  • Арафа кунги дуо-илтижоларнинг фазилатлари фақат ҳожилар учун эмас, балки бутун дунё аҳлига илоҳий марҳаматдир;
  • Тавба-тазарруларимиз фақат араб тилида бўлиши ҳам шарт эмас. Аллоҳ таоло барча тиллардаги ёлворишларни қабул этадиган Меҳрибон Зот. (Араб тилида собит бўлган саҳиҳ зикрларни араб тилида ўқий оладиганлар учун араб тили афзал).
  • Арафа куни масжидларда жамланиб, Ягона Аллоҳга ёлвориб, дуо-илтижолар, зикру тиловатлар қилиб ўтиришни кўпчилик уламолар олқишлаганлар. Зеро, Аллоҳ таоло айтган: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз!…». (Моида, 2).
  • Аёллар ўз уйларидаги жойнамозлари устида дуо-илтижолар, тиловату зикрлар билан банд бўлсалар, алббата уларга ҳам чексиз савоблар ёзилади ва жаннатларда буюк мақомларга кўтариладилар. (Узрли ҳолатда бўлган аёллар намоз ўқимасдан, рўза тутмасдан, Қуръони каримни ушламасдан, фақат дуо-илтижолар қилиб, зикрларни ўқиб ўтирадилар).
  • Арафа кунги рўза бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳларимиз ўчириб ташланишига сабаб бўлади, худди янги туғилган мусаффо чақалоқдек, келажагимиз тоат-ибодат нурлари ила чарақлаб турадиган янги ҳаётга киришамиз, иншоаллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Энг афзал дуо Арафа кунги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган энг афзал сўз (қуйидаги зикрдир) : Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува алаа кулли шай ‘ ин Қодийр (Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Аллоҳнинг Ўзи Ягона (Ҳақ) Илоҳдир. Унинг ҳеч қандай шериги йўқ. Барча подшоҳликлар Унинг (мулки)дир. Барча ҳамдлар фақат У Зот учун. Ва У Зот барча нарсаларга Қодир зотдир)«.

Термизий ривоятлари.

* Алоқадор мавзулар:

Арафа ва ийд кунлари айтиладиган такбирлар (Такбири ташриқ)

Арафа куни рўзаси ҳақида муҳим эслатмалар

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi