Зулҳижжа ойи бошланди

ISLOM OVOZI

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси Зулҳижжа ойи бошланганини эълон қилди.

Маҳкаманинг қарори бўйича 2018 милодий 12 август якшанба 1439 ҳижрий сана муборак Зулҳижжа ойининг биринчи кунидир.

Арафа куни (9-зулҳижжа) 2018 йил 20 август душанба кунига тўғри келадиган бўлди.

Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайити (10-зулҳижжа) 2018 йил 21 август сешанба куни бўлади.

Ушбу фурсатдан фойдаланиб, Ислом Овози таҳририяти Аллоҳ таолодан бу муборак ўн кунликни ва Ийдул-Азҳо байрамини барча Ислом аҳли учун баракали қилишини сўраб дуолар қилади.

Меҳрибон Раббимиз мусулмонларга ушбу улуғ кунларда холис ният билан кўплаб солиҳ амаллар қилишни муяссар айласин, бутун дунёдаги мазлум биродарларимиз ва опа-сингилларимизга нажот, Ислом динимизга ривож, умматимизга нусрату ғалаба, устозимиз Обидхон қори акага шифои комил ато этсин …

«Ислом Овози» таҳририяти

Алоқадор мавзулар:

«ЎН КЕЧАГА ҚАСАМ»

Зулҳижжанинг аввалги ўн кунида бажариш суннат бўлган амаллар

Зулҳижжанинг аввалги ўн куни ҳақида эслатмалар (1)

Зулҳижжанинг аввалги ўн куни ҳақида эслатмалар (2)

Зулҳижжанинг аввалги ўн куни ҳақида эслатмалар (3)