«Саййидул-Истиғфор дуосини ишонч билан ўқиган киши жаннатга киради»
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Саййидул-Истиғфор (Аллоҳдан мағфират тилаш дуоларининг ичидаги энг афзал зикр) банда қуйидаги сўзларни айтишидир:
اللَّهمَّ أنتَ ربِّي لا إلهَ إلَّا أنتَ خلقتَني وأنا عبدُكَ وأنا على عهدِكَ ووعدِكَ ما استطعتُ أعوذُ بكَ من شرِّ ما صنعتُ أبوءُ لكَ بذنبي وأبوءُ لكَ بنعمتِكَ عليَّ فاغفِر لي فإنَّهُ لا يغفرُ الذُّنوبَ إلَّا أنتَ
ЭЙ АЛЛОҲ, СЕН МЕНИНГ РАББИМСАН. ҲЕЧ ҚАНДАЙ ИЛОҲ ЙЎҚ, ФАҚАТ СЕН ЎЗИНГ (ИБОДАТГА ҲАҚЛИ ЯГОНА) ИЛОҲСАН.
СЕН МЕНИ ЯРАТДИНГ, МЕН СЕНИНГ БАНДАНГМАН.
МЕН ҚУРБИМ ЕТГАНИЧА СЕНИНГ АҲДИНГ ВА ВАЪДАНГ (СЕН БАНДАЛАРИНГ ЗИММАЛАРИГА ФАРЗ ҚИЛГАН АҲД ВА ВАЪДА) УСТИДА СОБИТМАН.
ЎЗ ҚИЛМИШЛАРИМНИНГ ЁМОНЛИГИДАН ПАНОҲ БЕРИШИНГНИ СЎРАЙМАН.
БАРЧА ГУНОҲЛАРИМНИ СЕНИНГ ҲУЗУРИНГДА ЭЪТИРОФ ЭТАМАН.
СЕН ЎЗИНГ МЕНГА АТО ҚИЛГАН ЖАМИКИ НЕЪМАТЛАРИНГНИ ҲАМ ЭЪТИРОФ ЭТАМАН.
БАС, МЕНИ МАҒФИРАТИНГГА ОЛГИН (ГУНОҲЛАРИМНИ КЕЧИРГИН).
ЗЕРО, ҲЕЧ КИМ ГУНОҲЛАРНИ КЕЧИРОЛМАЙДИ, ФАҚАТ СЕН ЎЗИНГ (БАРЧА ГУНОҲЛАРНИ) КЕЧИРАДИГАН ЗОТСАН.
Банда агар ушбу дуони тонг оттирган пайти (чин қалби билан) унга тўла ишонч ҳосил қилан ҳолида ўқиса, сўнг вафот этса, албатта жаннатга киради. Агар уни кеч кирганда ҳам (чин қалби билан) унга тўла ишонч билан ўқиса албатта жаннатга киради».
(Бухорий ҳамда бошқа муҳаддислар ривоят қилишган. Бу ерда келтирилгани Насоий ривоятларидир)
* Видеолавҳада дуонинг арабча матнини шайх Обидхон қори ўқиганлар.
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•