Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрдаги ҳаётлари қандай?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«مَا مِنْ أَحَدٍ يُسَلِّمُ عَلَيَّ إِلَّا رَدَّ اللَّهُ عَلَيَّ رُوحِي حَتَّى أَرُدَّ عَلَيْهِ السَّلَامَ»

رواه أحمد (16/477) ط الرسالة ، وأبو داود (2041) وصححه النووي في » الأذكار » (154)، وابن تيمية في » اقتضاء الصراط المستقيم » (2/173) وغيرهم .

«Ким менга салом берса мен унинг саломига алик олишим учун албатта Аллоҳ руҳимни менга қайтаради».

(Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари. Нававий Азкор китобида, Ибн Таймийя Иқтизо китобида саҳиҳ ҳадис деб айтишган).

Баъзи биродарлар «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўз умматлари томонидан доим салом ва саловотлар айтиб турилади. Демак, руҳлари ўзларига қайтарилган, доимо ҳаёт эканлар. Буни қандай тасаввур қиламиз?, деб ВатсАп тармоғи орқали савол йўллашган эди. Қуйидаги аудиода ана шу саволга қисқача жавоб берилган.

Хулосаси шундай:

Ғайбий хабарларнинг моҳиятини биз билмаймиз. Бизнинг ақл-идрокимиз худди кўзимиз ва бошқа аъзои баданларимизнинг куч-қуввати чекланганидек чекланган. Инсон ақли ва фикру хаёллари ғайбий хабарларнинг моҳиятига ўзича аралашиб ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқ. Қуръони карим ва суннати набавийяда билмаган нарсаларимиз ҳақида гапиришдан қатъиян ва такрор-такрор қайтарилган. Аллоҳ ва Расулининг барча хабарлари ҳаққу ростдир, деб чин қалбимиз билан иймон келтирамиз.

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi