Сартарошлик шартлари ва ҳалол меҳнат учун тақво, шижоат ва заковат ила курашиб яшаш

 

Россияда ишлаётган сартарош биродарлардан келган саволга жавоб
 
* Соч олишда унинг бир қисмини олиб, бошқа қисмини ташлаб қўйиш жоиз бўлмайди. (Соғлиққа ҳам зиёни бор. Шариат фақат ва фақат зарарли нарсалардан қайтаради, гарчи у нарсаларнинг зарарли эканини биз англай олмасак ҳам).
 
* Ҳаёт қонуни: Дунё ҳаёти курашдан иборат. Ҳалол меҳнат топиш учун ҳам тақвоимизни кучайтириб, Аллоҳдан мадад сўраб, У Зот берган ақлу заковат ва куч-қувватларимизни ишга солиб, жиддий ҳаракат қилиб яшашимиз даркор.

* Мўмин киши зукко бўлади , алданиб юрмайди, содда инсонларни алдамайди ҳам.
 
«Мўмин киши битта тешикдан икки марта чақилмайди». (Ҳадиси шариф).
 
«Кўр ҳассасини бир марта йўқотади». (Ўзбек халқ мақоли)
 
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
 
Видеолавҳани Ислом Овози телеграм канали орқали юклаб олишингиз мумкин:
 
https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg