Қориларнинг ажру савоблари вафотларидан кейин ҳам тўхтамайди
https://youtu.be/v5ymMH9htiQ
Шайх Али Жобир раҳимаҳуллоҳдан ибратлар
Шайх Али Жобир Масжидул-ҳаромда 10 йилга яқин имомлик қилган, бутун дунёга машҳур ҳам қори ҳам аҳли илм устоз бўлганлар.
Шайх Али Жобирга ёшлик чоғларида Қуръондан дарс берган устозлари Мадинаи мунавварада яшайдиган ватандошимиз Раҳматуллоҳ Қўқондий амакидир. Бу зот ҳозир ҳам ҳаётлар. Ёшлари 90 га бориб қолган.
Шайх Али Жобир эса 2005 йил 52 ёшларида узоқ муддат давом этган ҳасталикдан сўнг вафот этганлар. Меҳрибон Раббимиз Ўз раҳматига олган бўлсин.
Қуйида у киши ҳақида яна муҳим ва қизиқарли маълумотлардан айримларини келтириб ўтамиз:
1. Қуръони каримни ҳали алифбони танимасларидан туриб, қулоқлари билан устозларидан бевосита эшитиб, орқаларидан такрорлаб ёд олганлар. Мутахассислар Қуръонни дунёда мана шундай услубда ёдлаган қорилардан кўра кучлироқ мураттаб қори топиш амри маҳол дейишади.
2. Қуръони каримни ёд олиб бўлганларидан сўнг умрларининг охирги лаҳзаларига қадар кундалик вирдларини (ҳар куни такрорлайдиган жузъларини) бирор марта канда қилмаганлар. Жуда ҳам оғир касал бўлиб қолган пайтларида ҳам ҳеч бўлмаганда ҳар куни 1 жузъдан ўқиб, хатм қилиб турардилар.
3. Шунинг учун (Аллоҳга ва Унинг каломига бўлган ихлослари ва муҳаббатлари улканлигидан бўлса керак) имомликка ўтган намозларининг ҳеч қайси бирида бирор марта луқма олмаганлар (яъни, умуман адашмасдан, тутилиб ҳам қолмасдан ўқирдилар), деб айтишади шайх Али Жобир орқаларида иқтидо қилиб намоз ўқиган бир қатор қорилар, жумладан шайх Абдулазиз Абдулфаттоҳ қори.
* Видеосуҳбатда шайх Али Жобирнинг ҳаётлари ва вафотлари ҳақида қўшимча маълумотлар бор. Охирроғида Масжидул-ҳаромда шу кунларда мударрислик қилаётган ватандошимиз шайх Ҳасан Бухорий ҳам шайх Али Жобир фазилатлари ҳақида гапириб берадилар.
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•